SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Суннатнинг тарқалишида элчилик алоқаларининг аҳамияти
23.04.2018 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar

Салафи солиҳларнинг ёшларга берган насиҳатларидан (тўртинчи қисм)

Ёшларнинг энг муҳим вазифалари

Биз аввалги мақолаларимизда салафи солиҳлар инсон ёшлигини қандай ўтказишлиги кераклиги ҳақида берган таълимотларини қисқача ўрганиб чиқдик. Туркум мақолаларимизнинг қуйдагисида салафи солиҳлар ёшлар ўз олдиларига қандай мақсад қўйишлари лозимлига ҳақида берган баъзи насиҳатларни ўрганиб чиқамиз.

Хасан Басрий роҳимаҳуллоҳ кўп шундай деяр эканлар: “Эй ёшлар,  сизларнинг зиммангизда охиратни талаб қилиб унга интилишлик бор. Биз кишини охиратнии талаб қилиб у билан биргаликда дунёни топганини кўрганмиз, лекин дунёни талаб қилиб уни охират билан биргаликда топганини кўрмаганмиз”.

Имом Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ берган насиҳатларида жуда кўп фойдалар бор. Йигит кишининг энг олий мақсади охиратда Аллоҳ таолонинг розилигига етишлик бўлиши керак, ва бу мақсадига етишлик учун эса қўлидан келганича ҳаракат қилиш лозим бўлади. Шу ўринда бунга қандай етишилади деган табиий савол пайдо бўлади. Бу нарса  уни Роббиси таолого муқарраб қиладиган ишлар билан машғул бўлишилик билан ҳосил бўлади. Инсон мана шундай тарзда ҳаёт кечирар экан Аллоҳ таоло унга дунёдаҳам охиратда насибасини ошириб беради. Зеро, бу гапмпмизга далил бўла олдиган кўп ҳадис шарифлар ва ояти карималар ворид бўлган. Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида шундай марҳамат қилади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур.” (Талоқ сураси 3,4-оятлар). Яна бошқа бир оятда “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир” дейилган (Ҳуд сураси 6-оят). Бу ояти каримага эътибор қаратинг, Аллоҳ таоло ўз зиммасига ер юзидаги ўрмалаган ҳашоратни ризқини ўзини зиммасига олар экан, инсон ўз ризқини ёқотиб қўйишдан ёки тополмасликдан хавотир олмаса ҳам бўлаверади.   

Имом Ҳасан Басрийнинг айтган гапларидан дунёни тарк қилиш керак, фақирона ҳаёт кечириш керак эканда деган нарса тушунилмайди. Балки мусулмонга мол дунёни касб қилишлиги зарар қилмайди, гарчи у кўпйиб кетсаҳам. Фақат бу молнинг ҳақларини адо қилса бас. Бу айтилган гапдан асосий мақсад кишини дунёга муҳаббат қўйиб уни асосий мақсади қилиб олишликдан қайтаришдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламхам: “Аллоҳим дунёни олий мақсадимиз ва илмимиздан оладиган фойдамиз қилиб қўймагин” деб дуо қилар эдилар (Термизий ривояти). Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен ўз меросхўларингни бой қилиб ташлаб кетишинг, инсонлардан тиламчилик қиладиган камбағал қилиб ташлаб кетишиндан яхшироқдир” деганлар (Бухорий ривояти). Агарда “йўқ, ҳамма обидлари-у олимлар фақирона ҳаёт кечиришкан” десангиз, бу гапизга мен “сиз Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ва Хўжа Ахрор Валий роҳимаҳуллоҳни ҳаётлприга назар солинг” дея жавоб бераман.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкунки, кимнинг энг олий мақсади охират бўлса Аллоҳ унга дунё ва охират хазиналарини зиёда қилиб беради. Кимки хаётининг мазмунини дунё қилса ва умрининг охиргача мол-мулк еғиш билан овора бўлса Аллоҳ унга тақдир қилган нарсасидан бошқа ҳеч нарса етмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истелоҳлари билан айтганда ана ўша кимса ҳақиқий банкротдир. Аллоҳ ҳаммамизни дунё ва охират саодатига етиштирсин! Омин!

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси
Мухторов Маҳмуджон манбалар асосида тайёрлади

What you can read next

Фарзанд тарбияси – улуғлар йўлидир
Фарзанд тарбияси – улуғлар йўлидир
Zahar
Non
“Энг яхши китобхон” танлови ғолиби 10 миллион сўм билан мукофотланди
“Энг яхши китобхон” танлови ғолиби 10 миллион сўм билан мукофотланди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP