Бугун, 19 июнь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти қабул ҳайъати аъзолари «Қабул – 2024» жараёнлари юзасидан ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон мусулмолари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ўтказилган онлайн йиғилишда иштирок этди.



Унда Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, бўлим мудири ўринбосари А.Дўсматов, бўлим мутахассислари ва диний таълим муассасалари Қабул ҳайъати масъуллари иштирок этди.


Йиғилишда Қабул жараёнларини юқори даражада ташкил этиш, абитуриент ва уларнинг яқинларига қулай шароитлар яратиш, қабул имтиҳонларини шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказиш бўйича Қабул ҳайъати масъулларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.



Шунингдек, қабул низомларига киритилган янгилик, имтиёз ва қулайликларга алоҳида тўхталиб, абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишда мазкур талабларга қатъий амал қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Масофавий йиғилиш сўнггида таълим муассасаси масъуллари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати





