Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган экан, қўшнисига озор бермасин”. (Мутафукун алайҳ).
Қўшни уч тоифага бўлинади: мусулмон, кофир ва қариндош қўшни.
- Мусулмон қўшнининг – қўшничилик ва мусулмонлик ҳақлари бор.
- Кофир қўшнининг- қўшничилик ҳақи бор
- Қариндош қўшни – унинг қариндошлик, қўшнилик ҳақлари (агар мусулмон бўлса мусулмонлик ҳақлари ҳам) бор.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди” (Имом Муслим ривояти).
Бир киши Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам ҳузурларига келиб, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг деди. Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл, дедилар. Муҳсинликни қандай бўламан деб сўради. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак муҳсинсан. Бордию сени ёмон дейишса демак ёмонсан”, дедилар. (Байхақий ривояти).
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Ойбек Маъруфов





