Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти томонидан таълим муассасасида таълим олаётган талабаларни намунали хулқи, таълим муассасасида ўткизилаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаоллиги ҳамда фанларнинг ўзлаштиришида кўрсатиб келаётган юқори натижаларни муносиб тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш йўлга қўйилган.


Мана шу муносабат билан Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувида фаол иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллаган тўрт нафар талаба: 4-курс талабалари Илҳомий Икромбек, Мусаев Муҳаммадамин, Асланкулов Аброр ҳамда 1-курс талабаси Оғабоев Ғиёсиддин ва 2022-2023 ўқув йилининг 1-ярим йиллигини аъло баҳоларга ҳамда намуна хулқи ва фаоллиги учун олти нафар талаба: 1-курс талабаси Борлибоев Ҳамидуллоҳ, 3-курс талабалари Халиков Рўзмуҳаммад, Абдужалилий Комилжон, Маматқулов Достон ва икки нафар 4 курс талабалари Нажмиддинов Муҳаммадамин, Уратиллаев Саидмаҳмудхонга “Мақтов ёрлиқлари” ҳамда бир йиллик шартнома пулини тўллаш учун 5 000 000 сўм миқдорда пул сертификатлари топширилди.


«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати





