Бугунги XXI аср бутун дунёда геополитик манфаатлар тўқнашган, ер ости ва ер усти бойликлари учун ошкора ва пинхона курашлар кетаётган мураккаб бир даврда соф эътиқоднинг ахамияти янада ортиб бормоқда. Чунки бутун дунёда мустамлакачилик хукм сурган даврда худудлар ва улардаги ахолини бўйсундириш учун кураш кетган бўлса, бугунги кунда инсоннинг эътиқоди ва онги учун кескин кураш кетмоқда. Зеро “учинчи қўл” ўз манфаатларига эришишда ўзлари эгалламоқчи бўлган худудларда “оммавий маданият”, “миссионерлик”, “бемазхаблик” каби зарарли иллатлардан фойдаланмоқда. Буларга қарши энг яхши “иммунитет” соф эътиқоддир.
Бугунги кунда Ислом дунёси хам турли фирқаларга бўлиниб кетди. Бу холат бундан 1400 йил муқаддам айтиб ўтилган эди. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам: “Яхудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингай. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах ахлидир”- деб мархамат қилганлар (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). Сахобалар: “Жаннатга борадиган битта фирқа қайси ?”- деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Мен билан сахобаларим тутган йўлдагиси”- деб жавоб берганлар. Бу йўл Ахли Сунна вал-Жамоа йўлидир, яъни суннатга эргашиб, мусулмонларнинг кўпчилигини ташкил этади. Хақиқатдан дунё мусулмонларининг аксари, яъни 92.5 % шу ном билан аталади. Бугунги кунда адашган фирқалар хам ўзларини “Ахли Сунна вал-Жамоа” деб аташади. Лекин уларга назар солсангиз улар жуда камчиликни ташкил этишади. Набийимиз: “Менинг умматим залолатда бирлашмас”, деб улардан бизни огохлантирадилар.
Ахли Сунна вал-Жамоани бошқа гумрох фирқалардан ажратадиган бир қанча аломатлар бўлиб, бу аломатларни яхши билмоғимиз лозим. Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху айтадилар:“Ахли Сунна вал-Жамоанинг аломатлари Шайхайнни1 яхши кўриш, икки куёвни2 хурмат қилиш, икки қиблани3 улуғлаш, икки маййитга4 намоз ўқиш, икки имом5 орқасида намоз ўқиш, икки подшохга6 қарши чиқмаслик, икки оёқ кийимга7 масх тортмоқни жоиз деб билиш,икки тақдирга8 рози бўлиш, икки гувохликдан9 ўзини тийиш ”2. Ушбу масалалар Ахли Сунна вал-Жамоани бошқа гумрох фирқалардан ажратадиган катта аломатлар хсобланади.
1 Шайхайн – Хазрат Абу Бакр ва Умар (р.а) лар назарда тутилади.
2 Икки куёв – Хазрат Усмон ва Али (р.а) лар.
3 Икки қибла – Каъба ва Байтул Мақдис.
4 Икки маййит – Фосиқ ва солих инсон.
5 Икки имом – Фосиқ имом ва солих имом.
6 Икки подшох – одил подшох ва золим подшох.
7 Икки оёқ кийим – махси ва жабира.
8 Икки тақдир –яхши ва ёмон тақдир.
9 Икки гувохлик – бировга жаннатий ёки дўзахий деб гувохлик бериш.
Аллох таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин.
(А. Тулепов. “Ислом ва ақидапараст оқимлар”. 46-47 бетлар. Т. 2014.)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Ҳайдаров Иброҳим тайёрлади





