“Кўкалдош” ўрта махсус билим юртида “Араб тили” ойли муносабати билан 1 курслар ўртасида араб тилидан мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада иштирокчилари “Ажрумия”, “Абдураҳмон Жомий” ва “Имом Замахшарий” номлари билан номланган ҳолда жамоалар бўлди. Мусобақа 4 шартдан иборат бўлиб, 1-босқич: сарф ва наҳвдан тест, 2- босқич : Наҳв фанидан мавзуларнинг таърифлар и ва уларни мисоллар баён қилиш, 3- босқич: Арабий матнни таржима ва гирамтик таҳлил қилиш ва 4- босқич: наҳвдан тезкор савол жавоб бўлди.






Мусобақада “Абдураҳмон Жомий” жамоаси 81,7 балл тўплаб танловда ғолиб бўлди, “Ажрумия” жамоаси 77,3 балл ва “Имом Замахшарий” жамоаси эса 74,1 балл тўплади.






Тадбир давомида залдаги иштирокчилар билан ҳам қизиқарли савол-жавоблар олиб борилди.
Мусобақада иштирокчиларига билим юрти томонидан эсдалик совғалари топширилди.







Жалолиддин домла Холмўминов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти ўқув услубий бўлим бошлиғи






