26 апрель куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида талабаларда турли экстремистик оқимларнинг ёт ғояларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларга қарши раддиялар бериш қобилиятини шакллантириб бориш мақсадида, шунингдек, ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик, “Оммавий маданият”, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режаси асосида “Мазҳаблар ва йўналишлар” фани ойлиги муносабати билан “Биз ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида биринчи ва иккинчи курс талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди.
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад талабаларда мазҳаблар ва оқимлар ҳақида маълумотларни ошириб бориш, турли диний экстремистик ва террористик оқимлар ва ташкилотларга қарши иммунитетни шакллантириш, талабалар орасидан қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш ва муносиб рағбатлантириш назарда тутилган. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Мусобақа тадбири қуйидаги олтита шарт асосида олиб борилди.
— Ҳар бир гуруҳга 6 тадан савол.
— Гурухнинг ҳар бир аъзосига учтадан тест саволи. Жавоб беришга 1 дақиқа вақт берилди.
— Эркин ижод саҳна кўриниши.
— Тезкор савол жавоб 2 дақиқа ичида саволларга жавоб бериш.
— Ҳар бир гуруҳ 1 тадан кўргазмали қурол: баннер,слайд, ролик тайёрлаш .
— 2017-2018 ўқув йилида фан юзасидан газета, журнал, интернет сайтларида гурух талабалари томонидан эълон қилинган долзарб мавзулардаги мақолалар.
Жамоа иштирокчилари ўз чиқишларида шартларга пухта тайёргарлик кўрганликларини намойиш қилишди. Дарслик асосида тузилган саволларга аниқ ва кенг қамровли жавоблар берилди. Талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Барча талабалар мусобақага тайёргарлик жараёнида мазкур фан юзасидан ўз билимларини мустаҳкамладилар.
«Кўкалдош» ахборот хизмати