ФАРИШТАЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАНЛАРИ
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нубувват вазифаси туш-масидан олдин фаришта Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ тао-лонинг наздида ўзининг қандай мақомда эканини билмай, хавотирланиб юрар экан. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва-саллам Пайғамбар бўлганларидан кейин ушбу оят нозил бўлди:
«У (Жаброил) қувватлидир, Аршнинг эгаси ҳузурида мартабаси олийдир» (Таквир сураси, 20-оят).
Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом хотиржам бўлган эканлар.
ЖИНЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАНЛАРИ
Рисолат келишидан олдин жинлар тўғри йўлда бўлишма-ган. Улар шайтоннинг «Аллоҳнинг хотини ва фарзандлари бор» деган туҳматига ишониб, Аллоҳ таолога ширк келти-ришарди. Бироқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу-тун оламга пайғамбарлик рисолатини олиб келганларида жинлар ҳам инсонлар каби уммат бўлиш шарафига муяссар бўлишди. Қуръони Каримда жинлар ҳақида шундай дейила-ди:
«(Эй Муҳаммад,) айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (Қуръон тиловатимни) эшитиб, (ўз қавмларига бориб), шундай деди: «Биз ажиб бир Қуръонни эшитдик. У тўғри йўлга ҳидоят қилади. Биз унга дарҳол иймон келтирдик. (Энди) биз Роббимизга ҳеч кимни асло шерик қилмасмиз. Албатта, буюклиги олий бўлмиш Роб-бимиз бирор жуфт ва ё фарзанд тутган эмас. Аммо ичим-издаги аблаҳ (иблис) Аллоҳнинг шаънига («унинг хотини ва фарзандлари бор» деб) тутуриқсиз сўз айтар эди» (Жин сураси, 1–4-оятлар).