Бугун, 2024-йил 24-октябр куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедраси доценти, PhD Хайдаров Миродил томонидан 4-босқич Исломшунослик талабалари учун “Замонавий фиқҳий масалалар” фанидан бинар дарс ташкил қилинди.
Ушбу бинар дарсга Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, PhD. Эркаев Маъмуржон таклиф этилди.



Бинар дарси “Замонавий фиқҳий масалалар” фани дастурига асосан “Классик ва замонавий фиқҳ мактаблари ва улар орасидаги фарқлар” мавзусида ўтказилди.



Жумладан, талабалар классик давр мазҳаблар доирасида шаклланган фиқҳ мактаблари ва унга сабаб бўлган омиллар ҳамда замонавий фиқҳ мактабларининг жамият ва давлат бошқарувига мослашуви ва улар олдида турган муаммолар ҳамда ечимлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Дарс савол-жавоб ва амалий шаклда ҳамда илмий нуқтаи-назардан фойдали тарзда ўтди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






