“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти учинчи ва тўртинчи курс талабалари, ҳамда гуруҳ раҳбарлари учун очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотни билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев олиб борди.
Мулоқотда талабаларга юртимизда, хусусан, диний саҳода олиб борилаётган янгиланишлар, рўй бераётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тарихий мисоллар асосида тушунтириб берилди.
Диний соҳа ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил эканлиги таъкидланди. Жумладан, жамиятимизда бу соҳада бир қатор ўзгаришлар амалга оширилаётганлигига эътибор қаратилди.



Бугун глобал ахборот маконида ҳамма кучлар ўз манфаатлари учун кураш олиб бормоқда. Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилар эканмиз, унинг фойдали жиҳатларига эътибор қаратиб, зарарли томонларидан огоҳ бўлишимиз ва яқинларимизни ҳам огоҳликка чақиришимиз зарур. Турли, манбаси номаълум сайтларда одам ақлини чалғитувчи, айниқса, ёшларимизни тўғри йўлдан оздирувчи, яширин ғоялар мавжудлигини эътибордан четда қолдириш керак эмас, деди билим юрти мудири ўз нутқида.
Тадбирда 2023-2024 ўқув йили битирувчиларини олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси бошқа ўрта махсус диний таълим муассасаларига қараганда юқори эканлиги барчамиз учун қувонарли.



Шу муносабат билан билим юрти мудири томонидан 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб талабаларнинг билим савиясини ошириш ва уларни рағбатларнитириш мақсадида хорижий тил (араб тили)дан миллий ёки хорижий сертификат С1 ёки С2 даражасини қўлга киритган юқори курс талабаларининг имтиҳон ҳаражатлари билим юрти томонидан қопланади. Унга кўра, хорижий тил (араб тили)дан С2 даражасини қўлга киритган талабаларга имтиҳон харажатлари билан бирга яна шунча миқдорда пул мукофоти, С1 даражасини қўлга киритган талабаларга эса фақат имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши эълон қилди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






