Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Диний таълим муассасаларида Махсус курс дарсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабаларини фиқҳ ва ақоидга оид ихтилофли масалалар бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, турли нохолис кимсаларнинг сохта даъволарига асосли раддия бериш маҳоратини ошириш мақсадида 2023 – 2024 ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб битирувчи курс талабалари учун “Фиқҳ ва Ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” номли Махсус курс фани ўтилиши белгиланди.



Ушбу Махсус курснинг илк машғулотини бугун, 6 – феврал куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртининг «Фиқҳ» фани устози Жалолиддин домла Холмўминов битирувчи курслар учун ўтиб берди. Ушбу Махсус курсга билим юртининг тажрибали фиқҳ ва ақоид фани педагог-ўқитувчилари жалб қилинди.




Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






