Ислом илму маърифат динидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган дастлабки оятлардаёқ Аллоҳ таоло бандаларини илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам бунинг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло ўзининг Китобида шундай марҳамат қилади: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (“Алақ” сураси 1-оят).
“Қомар” сурасида эса: “Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?” – дея марҳамат қилинади…
Таълим муассасамизда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ташаббуси билан “Таҳфизул Қуръон” йўналиши ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда муассасамизнинг “Таҳфизул Қуръон” гуруҳида 31 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олди. Жумладан, Нажмиддинов Муҳаммадамин Қутбиддин ўғли 8 соат давомида устозлар ҳузурида Қуръони каримни тўлиқ ёддан хатм қилиб берди.


Шу муносабат билан бугун 23 май куни таълим муассасамизда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 31 нафар талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир таълим муассасаси мударриси Қулбоев Жасур қори томонидан Қуръони карим тиловати қилинди ва хайрли дуолар қилинди. Таълим муассасаси мудири Муҳаммадамин Насриев тадбирда нутқ сўзлаб, Қуръони каримни ёдлаган ва Рамазон ойида Республикамиз бўйича таровеҳ намозларида хатми Қуръонларда қатнашган билим юрти талабалари ҳақида ҳамда билим юртимиз тарихида илк бор Нажмиддинов Муҳаммадамин Қутбиддин ўғли 8 соат давомида устозлар ҳузурида Қуръони каримни тўлиқ ёддан хатм қилиб бергани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.





Тадбир якунида мазкур талабалар таълим муассасаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва улар учун тайёрланган махсус совғалар билан тақдирландилар.









«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






