Исломнинг мақсади ижтимоий адолат, бой ва камбағалнинг орасини тенглаштиришдир. Бу мақсад замирида бой ва камбағалларнинг дунё ва охиратини ислоҳ қилиш ётади.
Иқтисод оламида дунё ва охиратни боғлаб турадиган бундай мустаҳкам боғлиқликни фақатгина Исломдаги иқтисодий қоидалардагина топишингиз мумкин.
Ҳақиқий мусулмон ҳар қанча камбағал бўлса ҳам, оз берса ҳам сахийдир. Исломга кўра, у ўзидан камбағалроқ бўлган кишига ўзида раҳм-шафқат туйғусини уйғотиши ва ўзидан бошқаларнинг аламини, маҳрумлигини ҳис қилиши керак.
Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларнинг машаққатларини садақаларини тоғдек кўпайтириб беришга ваъда берди, шарти шукуи, қилган садақалари ҳалол касбдан бўлсин.
“Кимки хурмонинг қийматича ҳалол касбдан садақа қилса, ваҳоланки, Аллоҳ таоло фақатгина ҳалол йўл билан топилган нарсани қабул қилади. Аллоҳ уни қабул қилиб олгандан сўнг, уни эҳсон соҳиби учун тарбиялайди худди, сизларнинг бирларингиз тойчоқ олиб боққани каби”.
Мазкур нарсаларда қалблар жамиятда ҳиссий иштирок этишдан ёпилмаслиги, тўсилиб қолмаслиги ва эзгулик, раҳмат манбалари қуриб қолмаслиги учун. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қийиналиб турганда ҳам озгина эҳсон қилишга чақирганлар, қалбларни тийилиб, ёпилиб қолишдан огоҳлантирганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дўзахдан сақланинглар агарчи яримта хурмо билан бўлса ҳам”, деганлар.
Аллоҳ таоло мусулмонни ўз жамиятида яхши, манфаатли ва инсонларга манфаати етиб турадиган бўлишини хоҳлайди. У бой бўладими, камбағал бўладими фарқи йўқ. Шундай экан, набавий ҳидоят мусулмон инсонни имконига қараб яхши феълларни қилишга ундайди ва ҳар бир яхшлик учун қилган ишларини садақа ўрнида ҳисоблайди.
Ҳадисда келадики:
“Ҳар бир мусулмон инсонга садақа вожиб, шунда саҳобалар айтишди, Ё Расулуллоҳ садақа қиладиган нарса тополмасачи? Қўли билан амал қилади, ўзига ҳам фойдали бўлади, садақа ҳам қилади, дедилар. Улар унга ҳам қодир бўлмасачи, дедилар, ғамгин ҳожати бўлган инсонга ёрдам қилади, дедилар. Улар уни ҳам топмасачи дедилар. Динда буюрилган ишларни қилсин, ёмонликлардан тийилсин, мана шу нарса унга садақадир дедилар”.
Ислом дини яхшилик доирасини кенг қилиб қўйган барча мусулмон ўша доирага кирмоқлиги учун, ҳеч нарсаси бўлмаган мусулмон хайрия жамятидаги шерикчиликдан маҳрум бўлганини токи ҳис қилмасин. Ислом дини унга ҳар бир фойдали иш садақа ўрнида ўтиши учун ва ўша ишида бойлар нафақа қилганида қандай савоб оладиган бўлса у ҳам шу миқдорда савобга эришиши учун яхшилик эшигини очиб қўйган.
Шундай қилиб, бир-бирига яхшилик қилиш – жамиятни бино қилиш, унга хизмат қилиш ва уни обдонлаштиришда барча шахсларни иштирокини қамраб олади, инсонни қадр-қимматини тиклайдиган, ҳурматини сақлайдиган бу умумий иш орқали фарзандлари қалбга хурсандчилик, роҳат киритади.
Ислом дини мусулмонларга воқеликда раҳимлик, зеро уларга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди, балки озларини ҳожатларидан ташқариси бундан мустасно, аввало ўзларини ҳожатларини кетказишга буюради. Чунки Исломда юқори қўл (яъни берадиган қўл) паст қўлдан (оладиган қўлдан) устун ҳисобланади. Аммо ҳожатидан ташқари бўлса, сахийлик бобида рақобатлашсин, ҳақиқий мусулмон ўзини йхшлик қилишдан тиймайди, у беришда хайр, тийилишда ёмонлик борлигини яхши билади.
Ҳадисда келишича:
“Эй Одам боласи, ҳожатингдан ортиқчасини беришинг, сен учун яхши, бермаслигинг эса ёмон, ҳожат бўладиган бўлса унда азобланмайсан, эҳсон қилишни сенга нафақаси вожиб бўлган кишилардан бошла, бергувчи қўл олгувчи қўлдан яхшироқдир”.
Давоми бор….
Мирзаев Камолиддин






