“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Фиқҳи фани ойлиги муносабати билан Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.





Кўргазмада фиқҳ фанидан ўқитиладиган асосий ва қўшимча адабиётлар тақдим этилди. Кўргазма нафақат билим юрти устозлари ва талабалари, балки билим юртида фаолият юритаётган Қуръон ва тажвид курси тингловчилари ҳамда мадрасага ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳам эътиборини тортди. Ҳусусан, мадрасага сайёҳ сифатида ташриф буюрган Малазия диний таълим муассасаси мударрис ва талабалари ҳам бу кўргазмада иштирок этдилар. Улар билим юрти мударрислари билан таълим жараёнлари борасида илиқ суҳбат қуришди. Суҳбат сўнгида Ўзбекитон мусулмонлари идораси ва идора тизимида ишлаётган устоз-ходимларнинг динимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларига омадлар тилашди.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси






