Бугун талабаларга қишки таътил олдидан керакли тавсияларни бериш, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023 йил 6 декабрдаги 01А/157-сонли мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида талабаларнинг қишки таътил муддатини белгилаш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиш бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар бериш борасидаги буйруғини етказиш мақсадида билим юрти барча ўқитувчи ва талабалар учун йиғилиш бўлиб ўтди. Буйруққа биноан бошқа ўқув дароҳларидаги каби Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 2023-2024 ўқув йилидаги қишки таътил даври 2023-йил 24-декабрдан 2024-йил 7-январгача, дарс машғулотларининг бошланиши 2024-йил 8-январ этиб белгиланди.


Йиғилишда билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Н.Джалолов ва Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев, гуруҳ раҳбарлари, устоз ва талаблаар қатнашди. Йиғилишда қишки таътилга кетиш олдидан талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, мобил телефонлари ва бошқа хотира қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ҳамда ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланмаслик бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.



Билим юртига тегишли бўлган “Назарбек” талабалар турар жойи 2023-йил 24-декабрдан 2024-йил 7-январгача ёпилгани, у ерда дизинфексия ишлари олиб борилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, талабаларнинг таътилдалик чоғларида билим юрти устозлари учун замонавий педагогик технологиялар ва методлар, ҳамда ичтисослик фанлари бўйича қисқа муддатли ўқув семинари ўтказилиши ҳам белгилаб қўйилди.
Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан биринчи курс талабалари учун ҳадя қилинган Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Саҳифалар” китоби уларга бирма-бир топширилди ва талабаларнинг сафарлари бехатар бўлишини тилаб дуойи хайрлар қилинди.
A.Ғаниев
Кўкалдош ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи





