«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалар томонидан муҳим саналар муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим муассасасалари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган ёши улуғ устозларни зиёрат қилиш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш йўлган қўйилган. “1 октябр – ўқитувчи ва мураббийлар куни” муҳим аҳамиятга эга бўлиб кенг миқиёсда нишонланиб келинади.


Ушбу байрам арафасида Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи талабалари томонидан узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, илм-фан маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, мамлакатимизда диннинг ривожи, унинг маърифатпарвар ғояларини кенг ёйиш ишига беқиёс ҳисса қўшган устозлар зиёрат қилинди ҳамда улардан мутаваффо бўлган марҳум устозлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Шайх Алоуддин Мансур, Абдуссалом Восиев ва бошқа устозлар дафн қилинган қабристонлар зиёрат қилиниб уларнинг ҳаққига талабалар томонидан тайёрланган хатми Қуръонлар руҳларига бахшида қилинди.
Талабалар зиёрат давомида устозларнинг ҳаётий тажрибаларидан, панд-насиҳатларидан ҳамда керакли тавсиялардан баҳраманд бўлишди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






