المبحث السابع
فى الإيمان بالبعث بعد الموت
Еттинчи баҳс: ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтириш баёни.
سؤال: كيف الإعتقاد بالبعث بعد الموت؟
Савол: Ўлгандан кейин қайта тирилишга эътиқод қилиш қай тарзда бўлур?
جواب: هو أن نعتقد بأن الله سبحانه و تعالى يبعث الناس بعد الموت للحساب. فيجزى المحسن بإحسانه و المسيئ بإسائته.
Жавоб: Бу, Аллоҳ таолонинг инсонлар вафот этганидан кейин уларни бу дунёданги қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилишига эътиқод қилмоқлик билан бўлур. Инсонларни қайта тирилтиргач, яхши амал қилганларга ажри-мукофот ва ёмон амал қилганларга эса қилмишига яраша жазо бордир.
لقوله تعالى: «يومئذ يصدر الناس أشتاتا ليروا أعمالهم فمن يعمل مثقال ذرة خيرا يره و من يعمل مثقال ذرة شرا يره».
Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу ояти карималардир:
«Ўша куни (қиёмат куни) одамлар, уларга номаи аъмолларини кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар. Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, уни мукофотини кўрар. Ва кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни жазосини кўрур«.
«و قوله تعالى: «ثم إنكم يوم القيامة تبعثون
«Сўнгра (яъни, вафот этганингиздан сўнг) қиёмат кунида (ҳисоб бериш учун) сизлар албатта қайта тирилтириласизлар«.
و قوله تعالى: » قل يحييها الذى أنشأها أول مرة»
«Айтинг (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бу (чириган суяк)ларни дастлабки вақтда яратган Зот уларни яна қайтадан ҳаётга қайтарур».
و كما نؤمن بالمعاد أي الآخرة نؤمن بكل ما جاء فى القرآن الكريم من النصوص القاطعة الناطقة بحشر الأجساد.
Охират кунига иймон келтирганимиз каби, Қуръони каримда жасадларни қайта тирилиши ҳақида сўзловчи қатъий далил бўлган ояти карималарга ҳам иймон келтирурмиз.
و بما ثبت فى الحديث الصحيح عن النبى صلى الله عليه و سلم من أخبار البعث و النشور.
Ва шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган саҳиҳ ҳадисларда келган қайта тирилиш ҳақида хабарларга ҳам иймон келтирурмиз.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.






