Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб, жорий йилнинг 13–19 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудида “Бағрикенглик ҳафталиги”ни ўтказилмоқда.


Шу муносабат билан бугун, 13-ноябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ташкил этилган “Ўзбекистондадир бахтим, толеим” номли жамоа тўплами тақдимотида иштирок этишди. Ушбу тўпламга тожик, қозоқ, қорақалпоқ ва рус тилларида ижод қилувчи шоир ва ёзувчиларимизнинг ўзбек тилига ўгирилган шеър ва ҳикоялари жамланган.


“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтган тадбир халқларимиз орасидаги дўстлик ришталарининг ривож топишига, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев






