“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-4 курс талабалари ўртасида «Мен радикализмга қаршиман» шиори остида интеллектуал танлов ўтказилди.
Интеллектуал танловда “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти 4 та курс талабаларидан ташкил топган 5 та жамоа, ўқитувчи-мураббийлар, ҳамда талабалар иштирок этди.




Танлов 3 та шарт асосида бўлиб ўтди.
Айниқса, жамоавий савол-жавоб ва тезкор савол-жавоб шартлари бир-биридан қизиқарли ва баҳсларга бой бўлди. Танловда 3-курс талабаларидан ташкил топган жамоа фаолиик кўрсатиб 1-ўринни қўлга киритди.



Танлов сўнгида устозлар талабаларга келажакда эътибор қаратишлари керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида тавсиялар бердилар ва ҳақларига дуойи хайр қилидлар.
Шунингдек, ўтган ҳафтада барча талабалар ўртасида «Мен радикализмга қаршиман» мавзусида ижодий ишлар танлови ҳам эълон қилинган эди. Танлов бугун 17:00 да ўз ниҳоясига етди. Танловга ўз ижодий ишларини тақдим этган талабаларнинг энг сара ижодий ишлари танлаб олиниб, билим юрти ижтимоий тармоқларида эълон қилинди. Танлов ғолиблари тез орада эълон қилинади. Ушбу танловда қатнашган барча талабаларга келажак фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!
Раҳматуллоҳ САИДЖАЛОЛОВ «Кўкалдош» ЎМИБЙ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими





