SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тариқат ҳақида тасаввурларимиз
02.07.2021 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Тариқат ҳақида тасаввурларимиз

Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, диний-маънавий ҳаётини ўрганишда ислом тарихини илмий асосда тадқиқ қилиш муҳим ўрин тутади. Ислом таълимотининг ажралмас қисми саналган тасаввуф тариқатлари ўрта асрлардан бошлаб Марказий Осиё минтақаси ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Тасаввуф таълимоти вужудга келган даврда халқни ягона мақсад атрофида бирлаштирган, жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган.

Тарихга назар солсак, тасаввуфга асос бўлган таркидунёчилик кайфияти ислом билан деярли бир даврда юзага келганини кўрамиз. Суфийликнинг илк намояндалари Абу-д-Дардо, Абу Зарр, Ҳузайфа (ваф. VII асрнинг иккинчи ярми) каби саҳобалари ҳисобланади. Аммо исломдаги таркидунёчилик шаклланиши VIII асрнинг ўрталари – IX асрнинг бошларига тўғри келади. Бу даврда сўфийлар қаторига муҳаддислар, қорилар, қуссослар, косиблар, тижоратчилар, жумладан, исломни қабул қилган христианлар кирганлар. Бу даврда “суфий” ёки “ат-тасаввуф” атамалари ҳали кенг тарқалмаган, унинг ўрнига зуҳд (таркидунёчилик) ёки “зоҳид”, ”обид” сўзлари ишлатилар эди.

Сўфий, тасаввуф сўзларининг этимологияси ҳақида қатор  қарашлар мавжуд. Йирик тасаввуфшуносларидан бири Н.Комилов шундай ёзади: «Баъзилар бу сўз «саф» сўзидан келиб чиққан дейдилар, чунки сўфий, Илоҳ йўлига кирганларнинг биринчи сафида турувчидир. Баъзи олимлар уни «суффа» сўзидан ҳосил бўлган деб айтадилар: асҳоби суффа ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тириклигидаёқ тарки дунё қилган тақводор кишилар бўлиб, сўфийлар шуларга тақлид қиладилар, деб тушунтирадилар. Яна бир гуруҳ олимлар сўфий сўзи «сафо» сўзидан келиб чиққан, чунки бу тоифанинг қалби сидқу сафо офтобидай порлаб туради, деганлар. Яна баъзилар сўфий «суфуҳ» сўзидан ясалган, суфуҳ – бирон-бир нарсанинг хулосасидир, бу жамоа халқнинг хулосаси бўлганлиги сабабли уларни сўфий деганлар, деб ёзадилар. “Сўфий” сўзи «соф» сўзидан келиб чиққан дегувчилар ҳам бор. Абу Райҳон Беруний ўзининг «Осор ал-боқийа»сида ушбу сўзни юнонча «суф»[1]  сўзидан ясалган деб кўрсатади. Аммо кўпчилик сўфий сўзи арабча «суф» сўзидан ҳосил бўлган, деган фикрни билдирадилар. «Суф» сўзининг луғавий маъноси “жун ва жундан тўқилган мато”дир. Сўфийлар кўп ҳолларда жун чакмон ёки қўй терисидан тикилган пўстин кийиб юришни одат қилганлари учун уларни “жун кийимлилар” (форсчаси “пашминапўш”) деб юритилган. Бизнингча, шу кейинги этимологик маъно ҳақиқатга яқинроқдир, зеро, сўфий сўзининг «Суф» сўзидан ясалиши араб тили қонун-қоидаларига мос келади».

Тасаввуфда руҳнинг камолотга ва унинг сўнгги мақсади Аллоҳга эришиш йўллари тўрт босқичдан иборат: биринчи босқич шариат деб аталади. Бунда, аввало, шариатнинг барча талабларини бажариш ва унга бўйсуниш талаб этилади; иккинчи босқич – тариқат, бунда мурид шахсий истакларидан воз кечиб, ўзини пир ихтиёрига топшириши керак; учинчи босқич – маърифат, бунда сўфийлар коинотнинг бирлиги Худода мужассам бўлишини, олам унинг эманацияси, яъни нурланишидан вужудга келишини, шунингдек, яхшилик ва ёмонликнинг – нисбийлигини ақл билан эмас, қалб билан англаб олишлари керак бўлади. Тўртинчи босқич ҳақиқат бўлиб, бунда сўфий шахс сифатида тугаб, кўзланган ҳақиқатга етишиши, Аллоҳга сингиб кетиши ва натижада абадийликка эришуви зарур. Бу жараён маълум вақтни талаб этади, махсус руҳий, жисмоний ҳаракат, фаолият – сиғиниш, ибодатлар,  оҳанглар ёрдамида амалга оширилади. Сўфийлик тарафдорлари дастлаб моддий бойликка эга бўлиш ва унга интилишни қоралаганлар ва ҳақиқий бойлик маънавий-руҳий камолотда деб ҳисоблаганлар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати


[1] Бу ерда «sophia» (ҳикмат) сўзи назарда тутилган бўлса керак – Ҳ.Ю.

What you can read next

Қуръон забт этган қалблар: Мансур ибн Амморнинг қироати
Қуръон забт этган қалблар: Мансур ибн Амморнинг қироати
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
КОНСТИТУЦИЯМИЗДА БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ АКС ЭТИШИ
Конституциямизда бағрикенглик тамойилларининг акс этиши

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP