Ислом шариати нафақат спорт билан шуғулланишга ижозат берган, ҳатто бу ишга барча мусулмонларни рағбатлантирган, чақирган ҳам. Ислом мўмин-мусулмонларни бадантарбия, отда чопиш, пойгада мусобақалашиш, сувда сузиш, мерганлик, ақлни чиниқтириш каби машқлар билан мунтазам шуғулланиб юришга буюрган. Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беради. Ҳамманинг кучли, қувватли, чапдаст, эпчил бўлгиси, хасталикларга чалинмай юргиси келади. Бунинг учун бадантарбия билан доимий шуғулланиш керак.




“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам спортга катта эътибор берилади. Талабалар орасида шахмат, тош кўтариш, кураш, футбол ва стол тенниси спорт турларидан мусобақалар мунтазам равишда ўтказилиб турилади. Кеча, 4 октябръ куни талабалар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида футбол мусобақасига старт берилди. Мусобақа Шайхонтоҳур болалар-ўсмимрлар спорт мактаби ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ҳар бир гуруҳдан битта жамоа саралаб олинган бўлиб, ўйинда жами 13 та жамоа, 4 та гуруҳга (а, б, с, д) бўлинган ҳолда саралаш босқичида иштирок этади.



Бугун гуруҳларда саралаш босқичлари ўтказилди. Саралаш босқичидан чорак финалга йўл олган жамоалар ўртасида 6 октябръ куни қура ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаб қолмиз!
Раҳматуллоҳ САИДЖАЛОЛОВ «Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






