Китоб ўқийдиган одамнинг сўз бойлиги катта бўлади. Чунки китоб ўқилганда киши оддий кундалик ҳаётда ишлатилмайдиган сўзларни ҳам учратади. Бу сўзнинг маъносини луғатдан излаш ҳам шарт эмас, зеро китоб умумий мазмунидан сўзнинг маъноси ҳам келиб чиқади. Шу тариқа китоб ўқиган инсон нафақат сўз бойлигини балки ўз билимини ҳам орттиради.
Китоб ўқиш бошқа одамлар билан мулоқот қилишга ёрдам беради. Яъни китоб ўқиган одам ўз фикрларини чиройли, аниқ, ёрқин ифодалаш имконига эга бўлади. Бир нечта мумтоз адабиётни ўқишнинг ўзида ҳам кишида гапириш санъати бир қадар ривожлангани сезилади. Шу тариқа киши яхши сухбатдош бўла олади, одамларда ўзи ҳақида яхши тассурот қолдиради.

Бир неча йиллардан бери “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти “Ахборот ресурс маркази” ҳам устоз ва ходимларнинг ташаббуслари билан ҳомийлар ва ихлосмандлар кўмагида бойитиб келинмоқда. Бугун ҳам ана шундай ҳомийлар томонидан “Ахборот ресурс маркази”га бир қанча китоблар ҳадя қилинди.



Жумладан,
- Абу Исо ат-Термизийнинг “Сунани Термизий” китобининг ўзбекча таржима ва шарҳи 4-жилди.
- Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг “Матну нуқоя Мухтасарул виқоя фи масаилил ҳидоя” китоби.
- Абдулҳамид Зайриевнинг “Таҳовий матнлари” таржима ва шарҳи китоби.
- Абдулҳамид Зайриев ва Даврон Абдураҳимовнинг “Уммат оналари” китоби.
- Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Қазвинийнинг “Талхис ал-Мифтоҳ” китоби.
- Фаҳриддин Муҳаммадносир, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Муҳаммадяҳё Низомиддиннинг “Араб тили сабоқлари” китоблари.
Ахборот ресурс маркази бошлиғи Болбеков Ботир





