SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Oliy himmatning xususiyatlari.
12.06.2023 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Ҳиммати олий киши нимадан надомат қилади?

Ҳиммати олий киши барча хислатлари билан ажралиб туради, ҳатто надомат чекишида ҳам. Ҳиммати паст одам бу дунё лаззати ва шаҳватларидан қуруқ қолгани учун афсус қилса, ҳиммати олийнинг афсуси бошқа нарсадан. Қуйидаги ҳолатлардан ҳиммати олий нималардан афсусланишини билиб оламиз.

Ҳиммати олий киши ўтган вақтига надомат қилади. У вақтни гуноҳда ўтказгани учун эмас, балки у вақтни Аллоҳнинг зикри билан ўтказмагани учун надомат қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жаннат аҳли бу дунёдаги нарсадан ҳеч қайсига надомат қилмайди, магар Аллоҳнинг зикри билан ўтмаган вақтигагина надомат қилади”.

Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) жанозага борса намозни ўқиб қайтардилар. У киши қуйидаги ҳадисни эшитдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмоннинг жанозасида иймон билан савоб умидида қатнашса ва жаноза намозини ўқиса унга бир қийрот ажр бўлади. Ким то қабрга қўйилгунча қатнашса унга икки қийрот ажр бўлади”-дедилар. “Эй, Рсулуллоҳ, қийрот нима?”-деб сўралганида, “Бир қийрот – Уҳуд тоғи баробар”-дедилар. Ибн Умар масжидда бир сиқим кичкина тошларни қўлида олиб ўтирган эди. Бу ҳадисни эшитганда қўлидаги тошчаларни ерга уриб: “Жуда кўп қийрот ажрлардан қуруқ қолибмиз”-деб надомат қилдилар.

“Аллоҳнинг суғурилган қиличи” деб ном олган Холид ибн Валид ҳам тўшагида вафот этаётганидан ҳасратланган экан. Ўлим ҳолатида: “Мен фалон-фалон жангда, фалон-фалон ғазотда қатнашдим, баданимда қилич яраламаган, камон ўқи тегмаган жой қолмаган. Бугун эса жанг майдонида эмас, балки тўшакда туя каби ётиб олиб жон беряпман”-деб надомат қилган экан.

Абу Миҳжан Сақафий ичкиликка муккасидан кетган одам эди. Эл орасида шу билан танилиб қолган эди. Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) уни ушлатиб умму валад (яъни, эгасига фарзанд туғиб берган чўри) хизматкорининг уйига қамаб қўйди. Шу кунларда машҳур Қодисия жанги бўлиб қолди. Жангда мушриклар мусулмонларга устун келаётганини эшитган Абу Миҳжан афсус қилиб шеър айтди.

Шеър: “Жуда қайғудаман, отлар найзалар билан жароҳатланмоқда, мен эса кишанланган ҳолда ётибман. Турай десам кишанлар темирдан, эшиклар қулфланган. Қариндошларим, биродарларим кўп эди, бугун эса ҳаммаси кетиб бир ўзимни қолдиришди. Эй, ўлиб кетгурлар, қуролимни беринглар, менингча бу уруш узоқ давом этади”.

Шеърни эшитган Саъднинг умму валад хизматкори унга: “Агар сени қўйиб юборсам жангда қатнашиб, яна қайтиб келиб қамоққа келишга ваъда берасанми?”-деди. У “Ҳа”-деди. Уни чиқарди ва Саъднинг ола-чипор отини миниб мушриклар устига бостириб борди. Саъд ибн Абу Ваққос уни кўриб: “Агар Абу Миҳжан қамоқда бўлмаганида, мана шу одамни “Абу Миҳжан менинг отимни миниб юрибди”-деган бўлардим”, деди. Мушриклар енгилиб жанг мусулмонлар ғалабаси билан тугади. Абу Миҳжан тезда қайтиб қамоққа бориб кирди. Хизматкор бориб Саъдга бўлган воқеъани айтиб берди. Саъд Абу Миҳжанни чақиртириб қўйиб юборди ва: “Аллоҳга қасамки, бундан кейин сени қамамайман”-деди. Абу Миҳжан ҳам: “Аллоҳга қасамки, бундан кейин ҳеч қачон хамр ичмайман”-деди.

Қатода айтади: Омир ибн Қайс ўлим тўшагида ётганида йиғлар эди. Нега йиғлаяпсиз?-деб сўралганида. У киши: “Мен ўлимдан қўрқиб ёки бу дунёда кўпроқ туришни хоҳлаб йиғлаётганим йўқ, тутган рўзаларим ва қиш кунларида узун тунларда ўқиган намозларим камлигига йиғлаяпман”-деди.

Имом Шуъбага у киши эшитмаган бир ҳадисни айтишганда “Водариғо!” деди. Ва яна: “Мен ҳадис билан шуғулланаман дейману, бошқа ҳадислар ҳам борлигини билмасам”-деб надомат қилди ва касал бўлиб қолди. Шеър:

Қанча фурсатлар ўтди, ғам ғусса бўлиб қайтар,

Кўнгилни хира қилиб, афсус надоматлар айтар.

Қосим ибн Салом айтади: “Мен Басрага Ҳаммод ибн Зайддан ҳадис эшитиш учун бордим. Борсам у киши вафот этибди. Бу ҳақда Ибн Маҳдийга гапириб афсусланган эдим, Ибн Маҳдий менга: “Нимадан қуруқ қолсанг, қолгин! Аммо Аллоҳдан тақво қилишдан қуруқ қолмагин!”-дедилар.

Молик ибн Юхомир Саксокий Муоз ибн Жабал(розияллоҳу анҳу) нинг шогирдларидан бщлиб, илм ва тақвода Муознинг ўзгинаси эди. Муоз (розияллоҳу анҳу) ўлим тўшагида ётганда Молик йиғлади. Муоз ундан “нега йиғлаяпсан”-деб сўради. Молик: “Сиздан кейин дунёга эмас, балки сиздан олган илм ва иймонга йиғлаяпман”-деди. Муоз жавоб берди: “Илм ва иймон ўз жойида, ким уни изласа албатта топади”.

Абу Бакр Самъоний ва Абу Тоҳир Салафий ҳажга бордилар. Икаласи Абу Мактум Исо ибн Абу Зар билан мусобақа қилишди. Икаласи бепарволик қилишди, Абу Мактум булардан олдин бориб ўз ўрнига яна олдин келди. Абу Бакр Самъоний жуда ғам чекди. Салафий у кишига тасалли бериш учун: “Абу Мактумда “Саҳиҳул Бухорий”дан бошқа нарса йўқ, сиз ҳам шу санадда борсизку”-деди.

Шайх Жамолиддин ибн Қафтий Самъонийнинг ўзи таҳрир қилган “Ансоб” китобининг чиройли нусхасига эришиб қолди. Аммо баъзи варақлари тушиб қолган экан. Узоқ изланишлардан сўнг қолган варақларни ҳам топа бошлади. Лекин бир-икки варақлари дўппичининг қўлига тушиб, дўппига қолиб қилиб, уни ҳам йўқотиб қўйибди. Шайх Жамолиддин ўша варақларнинг йўқолганига ғам чекиб касал бўлиб қолаёзди. Бир неча кун саройга ишга бормай қўйди. Бир неча сарой аъёнлари ва улуғ кишилар худди у кишининг яқин қариндоши вафот этгандай таъзия билдириб зиёратга келишди.

Эй, ҳиммати олий! Ёлғизлик сени чўчитмасин, зеро, олий мақом йўлларда ҳамроҳ кам бўлади.

Ҳиммати олий киши доимо фазилати улуғ нарсалар сари ҳаракат қилади. У ҳеч қачон ўткинчи лаззат, бойлик, ўзини жасур қилиб кўрсатиш ёки бошқалардан устун бўлиш учун ҳаракат қилмайди. Балки, Аллоҳ таолонинг розилигини истаб, неъматларига шукрона сифатида, бу йўлда ёлғиз бўлишига парво қилмасдан, инсонларга фақат яхшилик учун ҳаракат қилади. Албатта, исталган нарса  қанчалик буюк бўлса ёрдамчи кам бўлади. Олий мақом йўлларда суҳбатдош кам бўлади. Шеър:

“Баъзи ишларни қилмоқчи бўламан, гўёки тунлар мени қуваётгандай бўлади. Мен ҳам уни қуваман. Қаерга борсам ҳақиқий дўст тополмай ёлғизман, мақсад буюк нарса бўлса ёрдамчи дўстлар кам бўларкан”.

Ибн Жудъон (розияллоҳу анҳу) айтади: Умар (розияллоҳу анҳу) бир кишининг “Эй, Аллоҳим! Мени озчиликдан қилгин”-деб дуо қилаётганини эшитди. Шунда: “Эй, Абдуллоҳ, озчилик деганинг нима у?”-деб сўради. Бояги киши: Аллоҳ таоло айтган: “У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди”. (Ҳуд сураси, 40-оят). “Бандаларимдан шукр қилгувчилари жуда оздир”. (Сабаъ сураси, 13-оят). Бундан бошқа оятлар ҳам келтирди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Инсонлар ҳаммаси Умардан кўра фақиҳроқ экан”-деди.

Суфён ибн Уяйна айтади: “Доим ҳақ йўлдан юринг, у йўлдагиларнинг адади камлиги сизни қўрқитиб қўймасин”.

Фузайл ибн Иёз айтади: “Ҳидоят йўлини маҳкам ушланг, у йўлда кетаётганларнинг адади камлиги сизга зарар қилмайди. Залолат йўлидан юрманг, у йўлда ҳалок бўлганларнинг кўплиги сизни алдаб қўймасин”.

Сулаймон Дороний айтади: “Инсонлар ҳаммаси ҳақ йўлда иккиланса ҳам, мен ҳеч иккиланмадим”.

Баъзи солиҳлар айтган: “Мақсадинг йўлида ёлғиз бораётганлигинг хоҳишинг рост эканига далилдир”.

Ҳиммати олий киши комиллик даражаларидан бирма-бир кўтарилиб бораверади. У йўлдагиларнинг камлиги ва йўл қўрқувлари уни тўхтата олмайди. Чунки у Аллоҳ муҳаббати билан шу йўлда давом этади. Қачонки, шу муҳаббат бўлмаса бу йўлдан юролмай тўхташи мумкин.

Мўмин киши ҳис қиладиган иймоний азизликнинг биринчи меваси бу – исломда уни ёлғиз ўзи қолганда ҳам иккиланмай давом эта олишини очиқ айта оладиган ҳақиқий қувват борлигини билишидир.

Сохта кеккайиш, қариндошлари ва атрофида уни қувватлаб турувчилари кўп бўлиши – жоҳилият фикрларидандир. Атрофдаги содда одамлар уларни кўриб, улар залолатда эканини билмасдан уларга эргашади.

Шу ўринда айтишимиз керакки, бир неча марта ислом умматини фақат бир киши ё саноқли кишиларгина ташкил қилиб турган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммат эди”. (Наҳл сураси, 120-оят). Аллома Ҳарроний айтади: “Яъни, бир ўзи мусулмон бўлиб, қолган инсонлар ҳаммаси кофир бўлган”. “Саҳиҳи Бухорий”да келишича, Иброҳим (алайҳиссалом) хотини Сорага: “Эй Сора! Ер юзида мен ва сендан бошқа мусулмон йўқ”-деган.

Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзлари ёлғиз бир муддат ислом уммати бўлиб турган. Анас (розияллоҳу анҳу) дан келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ йўлида ҳеч ким азият чекмаган вақтда мен азият чекдим. Ҳеч ким қўрқмаган вақтда менга қаттиқ хавф келди. Бир кеча-кундузда ўттиз мартагача қаттиқ синовлар келди. Мен ва Билол (розияллоҳу анҳу) ейишга арзигудек нарса тополмай қолардик”. (Ҳадис).

Демак, мўмин киши мен ғариб, ёлғизман деган фикрни хаёлидан чиқариши керак экан, чунки у ҳақиқий иймон йўлида. У ҳис қилмоғи керакки, аслида бошқа инсонлар залолатда адашиб ғариб бўлиб юрибдилар. Бир киши Абдуваҳҳоб Аъзомни ғариб деган вақтда унга қуйидаги шеър билан жавоб берган экан.

Деди дўстим: Ғариб бўлиб қолибсан,

Инсонлар орасида бўлиб дўстсиз.

Қилдим жавоб: Йўқ, аксинча инсонлар ғариб,

Бу йўлимдир, этмоқдаман давом каму-кўстсиз.

Имом Ибн Қоййим айтганидек;

“Ҳиммати олий киши ҳақ йўлдан юрмаганларнинг бунга тескари иш қилганига аҳамият бермайди. Уларнинг сони кўп бўлса ҳам қадри пастдир. Баъзи солиҳлар: “Доим ҳақ йўлдан юринг, у йўлдагиларнинг адади камлиги сизни қўрқитиб қўймасин”,-деган. Қачонки бу йўлда бирор қўрқув пайдо бўлса, бу йўлда юрсанг кимлар билан бирга бўлишингни ўйлаб кўр ва уларга тезроқ етишга шошил. Улардан бошқаларига парво қилмагин, улар сени Аллоҳ таолодан беҳожат қилолмайди. Йўлингда қанчалар чақирса ҳам қарамагин, агар уларга қарасанг сени чалғитади ва йўлинга халақит қилади”.Бекорчи нарсаларга қараган киши худди оҳуга ўхшайди. Оҳу ўзи тез югурса ҳам унга келаётган йиртқичга қараб қоларкан, кейин йиртқич уни етиб олиб ер экан.

What you can read next

Ислом у туфайли азиз бўлган зот ҳаёти
Ислом у туфайли азиз бўлган зот ҳаёти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уммат   бўлиш энг улуғ неъмат
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш
Илмни такрорлаш зарур
Илмни такрорлаш зарур

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP