Бугун, 6 май куни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига туркиялик меҳмонлар ташриф буюришди.



Меҳмонлар зиёратларини мадрасада жойлашган масжидда пешин намозини ўқиш билан бошладилар, пешин намозидан кейин Қуръон тиловат қилинди, тиловат сўнгида таълим муассасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов мадраса биносини барпо этишда иштирок этганлар, ўтмишда шу кўҳна мадрасада хизмат қилиб ўтканлар ҳамда ҳозирги кунда Азиз Ватанимизда олиб борилаётган барча соҳадаги, хусусан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар бошида турган Юртбошимиз ҳақига дуои хайрлар қилди.








Сўнг меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси тарихи билан танишишди. Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабалар сифатли диний таълим олишлари учун ва уларга таълим бераётган мударрислар учун яратилган шароитлар билан танишишди.


Меҳмонлар таълим муассасасидаги барча шароитлар билан танишиб бўлиб, албатта, ушбу таълим даргоҳдан келажакда яна Имом Бухорий, Имом Термизий каби етук уламолар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар ва дуои хайрлар қилдилар.


Ташриф сўнгида ташриф қилган меҳмонларга эсдалик совғалар тақдим қилинди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






