SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ ВА ТЕОЛОГИЯСИ, ИСЛОМДА МАНТИҚ ИЛМИ
12.11.2022 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar

Ислом фалсафаси ва теологияси, исломда мантиқ илми

(2-қисм)
Ислом дининг икки асосига нисбатан “Китоб ва Суннат” дейилгани каби фалсафа фани учун “Ҳикмат” номи машхур бўлган. Шунинг учун ҳам кўпчилик уламолар фалсафа фанини “Ҳикмат” атамаси билан ифодалашган.

Агар биз фалсафа фанига умумий берилган “У бутун борлиқ ва ҳаётга умумий назар ва тасаввурни пайдо қилишга уриниш” деган таърифидан келиб чиқсак Ислом фалсафаси “Калом илми” номи остида Ислом дунёсининг илк давриданоқ бошланганига гувоҳ бўламиз.                  Калом илми ҳақида гапирадиган бўлсак у асосан Қуръони Карим, ҳадис шариф ва луғавий мантиққа асосланган илм бўиб ундан кўзланган мақсад Ислом ҳақиқатларига таъна етказадиганларга ақлий ва нақлий далиллар ила қарши туриш, ҳамда айни ўша ҳақиқатларни тушунтириш ҳисобланади.

Аббосийларнинг олтин даври милодий 8-асрдан бошлаб мусулмонлар тарафидан Юнон тилида битлган китоблар араб тилига таржима қилина бошланди. Ислом дини илмга тарғиб қилувчи бўлганлиги сабабли янги таржима бўлган китоблар мусулмонлар орасида кенг ёйилиб китобхонлар сони ошиб борар эди. Мана шу таржималарни энг катта таъсирларидан Юнон фалсафаси билан мусулмон жамияти танишгани бўлди десак адашмаган бўламиз.

Шу ўринда биз дасталаб ислом фалсафаси билан шуғулланган Ислом фалсафачилари билан калом илми билан шуғулланган каломчи уламолар ўртасида нозик ва ғоят аҳаммиятли фарқни кўришимиз мумкин, бу асосий фарқ шундаки юқорида таъкидлаганимиздек калом илмининг асосини шаръий матнлар ташкил қилади ва мақсади Ислом таълимотларини ақл нуқтаи назаридан исботлаб бериш ҳисобланади. Дастлабки мусулмон фалсафачилар (улар машшоий фалсафачилар деб ҳам номланади)нинг асослари ё Арастунинг ёки Афлотуннинг тасаввурлари ҳисобланади. Бу тоифадаги мусулмон фалсафачиларининг бундай қилишларига уларнинг Арасту ва Афлотуннинг назариялари шаръий матн ва Ислом руҳиятига мувофиқ келади деб ишонганларидир. Улар умумий фалсафанинг бир қисми бўлмиш “мантиқ” ҳақида “Мантиқ қоидалари Аллоҳ таоло Ўз иродаси ила бутун борлиққа жорий қилган қонунлари” деб билишган ва бу иш ҳақиқатда тўғри бўлиб Ислом уммати ханузгача бу қоидалардан фойдаланиб келмоқда. Аммо, дастлабки Ислом фалсафачилари бу билан қаноат қилмай балки янада тадқиқга киришиб кетишди ва натижада ёлғиз яратувчи бўлган Аллоҳ таоло ҳамда Юнон фалсафаларида илгари сурилган “Аввалги манбаь” ва “Биринчи ақл” деган тушунчаларни ўзаро мувофиқлаштирмоқчи бўлишди, Шунинг учун ҳам дастлаб фалсафа билан шуғулланган мусулмон олимлари ҳақида диндан чиққанлари ҳақида гаплар юради.

Калом илми асосий еътиборини Aллоҳ таолога ақлий ишониш масаласига қаратган бўлиб унинг мақсади мусулмонларни тақлид йўлига кўра бўлган ишончларини далил ила исботланган аниқ хулосалар устига бино қилишларига кўмаклашиш ҳамда Ислом дининг асосларини ақл ёрдамида ҳам баён қилиб бериш ҳисобланган.

Калом илмининг яна бир вазифаси асосан Форс ва Ўрта Осия ҳудудларида кенг тарқалган қадимий динларнинг ақида ва дунё қарашлари Ислом таълимотларига зид келадиган тарафларини аниқлаб унга барҳам бериш бўлган. Биз айни шу харакатларни калом билан шуғулланган мусулмон уламоларининг Зардуштийлик ёки Монйелик каби турли динлар борасида айтган гаплари ва уларга ақлий ҳам нақлий берган раддия китоб ва рисолаларида учратишимиз мумкин.

Бунинг сабаби еса калом илми фалсафа илмидан фарқли ўлароқ Ислом еътиқодига мустаҳкам ўрнашган ҳолда масалалрни тадқиқ қилгани бўлган. Фалсафада еса маълум бир ишонч ёки еътиқодга нисбатан узвийлиги бўлмаган, балки ўзи тўгри деб топган нарсани тўғри деб еътиқод қилиш билан кифояланган.

Баьзилар калом илмининг пайдо бўлишини “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг кўплаб фирқаланишларнинг юзага келиши сабабидандир” деб айтишади. Aгар ҳақиқаттан шундай бўлса ўша фирқаларга қарши туриш ва ақлий еътирозларига муносиб раддия бериш калом илмининг вужудга келишига асос бўлган бўлади.

Мaна шу дастлаб калом илми орқали раддиялар берилган фирқақларга қуйидагиларни мисол қилишимиз мумкин:

 – Мўтазилийлар (қадарни инкор қилгувчи қадарийлар )

-Жахмийлар (Жабарийлар)» Бандалар ўз ишларида мажбурдир унда ихтиёр йўқдур » деб хисобловчи Жахм Ибн Сафвон издошлари

-Хаворийлар

-Зиндийлар

-Имомийлар,зайдилар ва Исломийлар

-Ибодийлар

Баъзилар “Калом илмининг асоси сахобалар ва тобеинларга бориб тақалади” ҳам дейшади.

Бу фикрларига еса Ибн Аббос, Ибн Умар, Умар ибн Абдулазиз, Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳанифанинг Мўтазилия тоифасига, Али ибн Абу Толибнинг Хаворижларга ва Ияс ибн Муовиянинг Қадарийларга  раддия келтирганларини мисол қилишади.

 Хулоса қилиб айтганда калом илми асоси 4 қисимдан ташкил топган «Усулид-д-Дин» борасида фаолият юритган бўлиб улар:

Илоҳият – Илоҳий (Аллоҳ) зоти ва сифатлари ҳақида

Набийлик – Пайғамбарларнинг бегуноҳлиги ва уларни жўнатилишлиги ақлан вожиблиги ўртасида бахс.

Имомлик – Муҳаммад алайҳиссалом номларидан дин ва дунё масалаларида кенг жамоатчиликга етакчи бўладиган инсонлар ҳақида.

Оҳират хаёти (қайта тирилиш) – Қиёмат куни ғояси ва жисмларни қайта тўпланиш имконияти борасида.

Баъзилари «адолат»,»ваъда»,»ваьид»,»қадар»,»манзил»

каби бошқа қисмларни ҳам санаб ўтишган.

Ислом фалсафаси ривожлана бошлагандан сўнг фақатгина нақлга асосланган масалалрни ўрганиш босқичи айни ўша масалалрни ақл орқали ҳам исбот қилиш босқичига кўтарилди. Бу босқичдаги энг асосий масала Аллоҳ таолони таниш масаласи бўйича ақлий далилларни кўриб чиқиш ва уларни исбот қилиш эди. Айни шу даврда Ибн Рушд[1],Киндий[2] ва Фаробий[3] ўзларининг қарашлари билан Ислом фалсафасига яна янгилик олиб киришди. Масалан Фаробий ўзи устози деб тан олган Арастудан “Фаол ақл”,”Қадим олам”,”Табиъийлик” деган тушунчаларни олди[4].

Айни шу даврда Исломий ақида борасида фақатгина шарий далилларда ворид бўлган матнлар билан чекланиш ва улар ҳақида ақлий далилларга ўтмаслик борасида қаттиқ туриб олган яна бир қараш ҳам шакилланди. Улар юқорида айтилган Машшаий фалсафачиларнинг зидди бўлиб улар “Аҳли ҳадислар” деб номланган. Аҳли хадислар даъволарига кўра: “Ислом фалсафаси деган тушунча йўқ, бундай деб ҳам бўлмайди. Ислом олимлари Китоб ва суннатга эргашади, фалсафа билан шуғулланиш эса залолат ва бидъатдир”

Кейинги даврда Ислом фалсафаси остига кирувчи барча китоблар ўқилиб уларни таҳлил қила бошланди ва уларнинг ғоя ва назариялари бирин кетин сараланиб тўгриси но тўғрисидан ажратилди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки Ислом фалсафаси фақтгина дин ёки диний масалалар борасида эмас балки илм ва унинг барча тармоқларини ҳам ўз ичига олган. Баъзи уламоларнинг “Ислом фалсафаси фақатгина Юнон фалсафасининг шарҳи ва ўзгачароқ таҳлили холос” деб айтади. Бу фикр унчалик тўғри эмас чунки мусулмонлар тарафидан Юнон фалсафаси ўрганилиб чуқур текширилиб унинг ютуқлари эътироф қилинган ва уни реал ҳаётга тадбиқ қилишга имкон беришган.

Абдуллаев Алиакбар  “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ақоид фани мударриси


[1] https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%98%D0%B1%D0%BD_%D0%A0%D1%83%D1%88%D0%B4

[2] https://uz.wikipedia.org/wiki/Kindiy

[3] https://arboblar.uz/uz/people/abu-nasr-farabi

[4] http://www.muslimphilosophy.com/ip/rep/H021.htm

What you can read next

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 21-оят
“Кўкалдош” ислом билим юрти 2018-2019 ўқув йили қабул имтиҳонилари натижалари эълон қилинди.
“Кўкалдош” ислом билим юрти 2018-2019 ўқув йили қабул имтиҳонилари натижалари билан танишинг.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP