Таълим муассасасида 2023 йил 18 март куни “Наврўз” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, юртимизда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда халқимиз орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида таълим муассасаси ўқитувчи, ишчи-ходимлари ҳамда талабалари иштирокида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди. Таълим муассасаси биноси Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган қадимий меъморий обидаларидан бўлганлиги учун ободончилик ишларига катта аҳамият берилди. Талабалар ўқитувчилар бошчилигида бинонинг ички ва ташқи ҳудудида супуриш, тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бордилар.




Дарс хоналари, йўлаклар, таҳоратхона ва таълим муассасасининг ички ҳовлиси тозаланди. Ҳовлидаги гулхонага гул кўчатлари экилди, бегона ўтлар олиб ташланди. Атроф маиший чиқиндилардан тозаланди. Жумладан, мадраса биносининг олди ва ёнидан ўтган пиёдалар йўлаги, “Хожа Аҳрор Валий” жомеъ масжиди ҳудудига туташ жойлар супурилди, ариқлар тозаланди. Атроф бегона ўтлардан тозаланди, дарахтларга шакл берилиб буталанди.




Бинонинг ҳовли қисмидаги ва орқа қисми боғдаги дарахтлар оқланди. Бинонинг ҳовли қисмига ва олди кириш қисмига гул туваклар олиб келиниб манзарали гул кўчатлари экилди.
Шунингдек, “Назарбек” талабалар турар жойида ҳам барча ҳодимлар ва талабалар иштирокида ҳашар ўтказилди. Ётоқхона биносининг ички ва ташқи қисмлари, намозхона, каридорлар ва барча хоналар тозаланди. Ҳовли атрофи, бинонинг орқа қисмлари маиший чиқиндилардан тозаланди. Ҳовлидаги гулхоналар гул экилишига тайёрлаб қўйилди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






