SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Аллоҳ осмонда”ми?
08.03.2023 / Bo‘limda Maqolalar

“Аллоҳ осмонда”ми?

Замонамизнинг маълум бир фирқаси Аллоҳга макон исбот қилиб, Уни осмонда деб эътиқод қилишади ва буни ақиданинг асл масалалари даражасига кўтариб, бундай демаганларни залолатда айблашдан тап тортишмайди.

3 кун аввал уларнинг Имом Абу Ҳанифа “Аллоҳ осмонда” деб айтганлар деган бўҳтонлари нотўғри эканлиги ҳақида пост қўйган эдик. Бугун уларнинг бошқа бир “далили”, “Жория ҳадиси” номи билан машҳур ҳадис ҳақида сўз юритамиз.

Ҳадиснинг матни қуйидагича:

Муовия ибн Ҳакам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтдилар: “Менинг Уҳуд ва Жаввонийя тарафда қўйларни ўтлатиб юрувчи бир жориям бор эди. Бир куни хабар олишга борсам бир бўри унинг қўйларидан бирини олиб кетганини кўриб қолдим. Мен ҳам Одам авлодиданман, бошқалар ғазаб қилгани каби ғазабланувчиман. Унга бир тарсаки туширдим ва Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига бордим. У зот мендан буни катта гуноҳ деб ҳисобладилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, уни озод қилмайинми?” деб сўрадим. У зот: “Уни менинг ҳузуримга олиб кел” дедилар. Бас, у зотнинг ҳузурларига уни олиб келдим, шунда унга (жорияга): “Аллоҳ қаерда?” дедилар. У: “Осмонда” деди. “Мен кимман?” дедилар. “Сиз Расулуллоҳсиз” деди. Шунда: “Уни озод қил, албатта у мўминадир” дедилар.

Муслим ривояти.

Шайхул Ислом, Ҳофиз Имом Нававий ўзларининг Саҳиҳул Муслимга ёзган шарҳларида, 5-жуз, “Масжидлар ва намоз ўринлари” бобида: “Бу ҳадис сифатлар баён қилинган ҳадислардандир. Унда 2 мазҳаб бўлиб, уларнинг зикри “Иймон” китобида бир неча бор ўтди. Уларнинг биринчиси: маъносига киришмасдан, Аллоҳга ўхшаш нарса йўқлигига эътиқод қилиб ва Уни махлуқотларнинг сифатларидан поклаб иймон келтириш, иккинчиси эса ўзига лойиқ ҳолда таъвил қилиш. Бундай деганлар айтишадики: бундай саволдан мақсад унинг Барча нарсани Бошқаручиси ва Яратувчиси бу ёлғиз Аллоҳ эканлигига иқрор муваҳҳидами имтиҳон қилиш эди. У Зотга дуо қилувчи дуо қилганда, ҳудди намоз ўқувчи Каъбага юзлангани каби юзланади. Лекин У осмон билан, ҳудди Қибла томони билан чегараланмагани каби чегараланмаган. Балки, бунинг сабаби дуо қилувчининг Қибласи, намоз ўқувчининг қибласи Каъба бўлгани каби осмондир.

Ёки у кўз олдиларидаги бут-санамларга ибодат қилувчимиди имитҳон қилиш эди. Қачон у “Осмонда” деганда аён бўлдики, у муваҳҳида ва санамларга ибодат қилувчи эмас. Қози Иёз айтадилар: “Барча мусулмонларнинг фақиҳлари, муҳаддислари, мутакаллимлари, наззорлари ва муқаллидлари орасида хилоф йўқ-ки, Аллоҳ таолонинг “осмонда” деб “Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми?” ояти ва шу кабиларда зикр қилиниши зоҳирий (эшитганда ҳаёлга келадиган илк маъноси) маъносида эмас, балки барчаларининг ҳузурида таъвил қилинади.” Интиҳо.

Имом Розий ўзининг “Асосут Тақдис” китобида: “Қаерда” лафзи макон ҳақида сўрашга ишлатилганидек, мавқеъ ва даража ҳақида сўрашга ҳам ишлатилинади. “Фалончи қаерда-ю фалончи қаерда?!” деб айтилгани каби. Бас, савол ҳам эҳтимол даража ҳақида бўлган ва у осмонга ишора қилган, яъни бу Унинг мартабаси жуда ҳам Улуғ деган маънони билдирган.” Интиҳо.

Қози Абу Бакр ибн Аробий “Сунани Термизий”га ёзган шарҳида: “Аллоҳ қаерда? Бу саволдан мурод-мақсад Аллоҳ таолонинг мартаба ва даражаси ҳақида эди, зеро Аллоҳга нисбатан маконни ишлатиш муҳол (иложсиз) ишдир.” Интиҳо.

Имамул Ҳужжа Шайхул Ислом Тақиюддин Алий ас-Субкий ўзларининг “Ас-Сайфул Сақил” номли китобларида: “Набий ﷺнинг жориядан “Аллоҳ қаерда?” деб сўраганларида у “Осмонда” дегани ҳақида тўхталсак, бу ҳақида одамлар олдин ҳам, ҳозир ҳам баён қилишган, аммо бу кишининг (раддия билдирилаётган киши назарда тутилган) зеҳни буни қабул қилмаяпти, чунки у ўзидан бошқа қабул қилмайдиган бидъатни ушлаб олган” интиҳо.

Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ансорий ал-Андалусий ал-Қуртубий (машҳур муфассир) ўзларининг “Ат-Тазкар фи Афзолил Азкар” китобларида: “Осмонлар-у ердаги барча кимса ва ҳар нарса Аллоҳ яратган махлуқлардир ва Унинг мулкидир. Иш шундай бўлса, Аллоҳ таолога осмонда ёки ерда бўлмоқлик муҳол (имконсиз)дир.

Агарда бир нарсанинг ичида бўлганида, унда У чегараланган ёки ҳудудлар билан чекланган бўлиб қолар эди. Бундай бўлганда тақдирда эса, У муҳдис (янгидан пайдо бўлган) бўлиб қолар эди.

Бу Ҳақ ва Таҳқиқ аҳлининг мазҳабидир. “Осмондаги Зот” деган оят ва Пайғамбаримиз ﷺ нинг жорияга “Аллоҳ қаерда?” деб сўраганларида “Осмонда” дейиши ҳақидаги ҳадислар мана шу қоида остида бўлади. Булар инкор этилмайди ҳамда бу ва булар кабилари зоҳир маъносида эмас, балки улар Аҳли Илмнинг кўплари ўз китобларида ёзиб кетганларидек саҳиҳ таъвил билан таъвил қилинади.” Интиҳо.

Имом Ибн Жавзий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Дафъу Шубуҳит Ташбиҳ” китобларида

“Жория ҳадиси”ни келтириб кетидан:

“Айтаман-ки: Уламолар наздида Аллоҳ таолони осмон ёки ер қуршаб олмаслиги ва томонлар ўз ичига олмаслиги батаҳқиқ собит бўлган. Жориянинг ишораси билан эса унинг ҳузурида Холиқни улуғлаш билинди.” Интиҳо.

Шу каби сўзларни яна Имом Мазарий Моликий, Имом Муҳаммад ибн Халифа, Имом Муҳаммад Санусий, Ҳофиз Абул Аббос Аҳмад ал-Қуртубий, Имом Муҳаммад ас-Сарахсий, Имом Байзовий, Фахрур Розий ва бошқаларнинг китобларида ўқишингиз мумкин.

Уламоларнинг мазкур сўзларидан аён бўладики, бу ҳадиснинг сиҳати ва бошқа ровийлар келтирган шаклларини эътиборга олмаганимизда ҳам, бу ҳадис “Аллоҳ осмонда” деган маънони англатмай, бунга эътиқод қилишни тақозо қилмайди.

Энди кейинги қисмга ўтамиз. Бу қисмда ҳадис ҳақида муҳаддислар айтган фикрлари ва бошқа ровийлар келтирган лафзлари ҳақида сўз юритилади.

Ушбу ҳадисни Имом Муслим ўз саҳиҳларида ривоят қилганлар. Аммо кўплаб ҳуффозлар (муҳаддисдан юқорида турувчи мартабадаги ҳадис илми олимлари) ўз китобларида “Саҳиҳу Муслим”да лафзларга хилоф равишда бу ҳадисни “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берасанми? У: -Ҳа, деди. -Мени Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик берасанми? деб сўрадилар. У: -Ҳа, деди. -Ўлимдан сўнг қайта тирилишга иймон келтирасанми? дедилар. У: -Ҳа, деди. -Бас уни озод қил, дедилар” лафзи билан ривоят қилишган. Булар қаторида: Имом Аҳмад Муснадларида (3/452), Ҳайсами “Мажмуъ”да (4/244): ровийлари саҳиҳнинг ровийлари, Абдурраззоқ Мусаннифотида (9/175), Баззор (1/14), Доримий (2/187), Байҳақий (10/57), Тобароний (12/27) ва унинг санади саҳиҳ бўлиб, унда Ҳайсами айтганидек Саид ибн Марзубон йўқ, яна уни Ибн Жаруд Мунтақода (931) ва Ибн Абу Шайба (11/20) ривоят қилишган.

Яна, “Саҳиҳу Ибни Ҳиббон”да Ибн Ҳиббон (1/419 189-рақами билан), Имом Аҳмад Муснадларида (4/222, 388, 389), Насоий Сунанус Суғрода (6/252), Абу Довуд (4/230) фақат матнни зикр қилмай, Робиъ ибн Ҳабиб Муснадида (2/62), Суютий Кабирида (7/320 7258-рақами билан; 17/136 338-рақами билан), Ҳоким Мустадрокида (3/258), Байҳақий Сунанида (7/388 ва 389) саҳиҳ иснод билан “Роббинг ким? У: -Аллоҳ, деди. -Мен кимман? деб сўрасалар, -Аллоҳнинг Расули” деди, шунда: “Уни озод қил, албатта у мўминадир” дедилар.” лафзлари билан ривоят қилишган. Агар бу ҳадислар ҳам саҳиҳ бўлса, нега уни Имом Муслим ҳам ривоят қилмадилар деб сўралса, Имом Байҳақий: “Ўйлайман-ки у ҳадисни ровийларнинг лафзларни турлича келтиришгани сабаб тарк қилган. Мен уни Зиҳор китобида лафзда Муовия ибн Ҳакамга хилоф қилиб келтирган ҳадисни келтирдим.” деб айтадилар.

Бундан аён бўладики Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда энг камида “Эҳтимол” бор (яъни бир неча маъно ва кўриниш), қачонки эҳтимол воқеъ бўлса, далил чиқариш тушиб қолади. Бас, қандай қилиб муҳтамал нарса устига ақийданинг аслини бино қилиш мумкин?!

Баъзи уламолар айтишади-ки, бу ҳадиснинг зоҳири бошқа бир 15 та саҳобий ривоят қилган мутавотир ҳадисга хилоф келади. Бу ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ: “Одамлар билан то Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик бермагунларича урушинг” деб айтадилар. Бу ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ бирон бир шахс исломга кирмоқчи бўлса шу икки шаҳодатни айтиши лозимлигини айтмоқдалар. Шунингдек, Расулуллоҳ ﷺ “Жаброил ҳадиси” номи билан машҳур ҳадисда иймоннинг рукнларини баён қилганлар ва у ерда “Аллоҳ осмонда” деган ақидани баён қилмаганлар.

Шариат усулига кўра киши фақатгина юқоридаги икки шаҳодат билангина мусулмон деб ҳукм қилинади. Лекин, “Аллоҳ осмонда” сўзлари билан бир шахс исломга ҳукм қилинмайди, чунки бундай лафзни яҳудий, насроний ва бошқа диндагилар ҳам айтишади. “Аллоҳ осмонда” деган ақида тавҳидни собит қилмайди ва ширкни нафий қилмайди. Зеро, мушриклар ҳам Аллоҳ осмонда деб эътиқод қилиб, ердаги бут-санамларга ибодат қилишар эди. Шунингдек, Қуръони каримда баён қилинади-ки, Фиръавн саййидимиз Мусо алайҳиссаломнинг Роббилари осмонда деб ўйлаган ва вазири Ҳамонга баланд бино қуришни ва бу билан Мусонинг Илоҳига назар солмоқчилигини айтади.

Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Талхисул Ҳабир” номли китобларида (3/223): “Лафзда кўплаб хилофликлар бор” дейдилар. “Фатҳул Борий”да эса (1/221): “Ақл рубубийятнинг сирларини идрок этишга чегаралангандир. Ва у “Нима учун?” ва “Қандай?” ҳукмларига юзлана олмайди. Ҳудди унинг “Қаерда?” ва “Қайси жиҳатдан” мавжуд эканлигига юзлана олмаганидек.” Интиҳо.

Аллома, муҳаддис Абул Фазл ал-Ғиморий “Фатҳул Маиън”да (27-саҳифа) айтадиларки:

“Баъзи “Аллоҳу фиссамаа” лафзи бор матнларнинг завоҳири (зоҳирлари, яъни юзаки маъноси) ирода қилинган эмас. Яъни, уламолар наздида бу таъвил қилинади, зеро Аллоҳ таоло ҳақида “қаерда?” деб савол қўйилмайди. Ким бу матнларнинг зоҳирини олса, бу билан у ибодат қилинадиган Зотни Ўзи яратилган нарсани манзилгоҳ қилиб олганига эътиқод қилиб қолади. Чунки осмон Аллоҳ таоло яратган махлуқотлардан бир махлуқдир. Агарда Аллоҳ, мужассималар иддао қилганидек, унинг ичида бўлса, ёки туннинг охирги 3дан 1да ундан пастки қаватга [Зоти] билан тушса, бунда, Аллоҳ унинг ичидалиги ва осмон Аллоҳдан кенгроқ ва каттароқ деган фикр юзага чиқади. Бунинг ботиллиги эса очиқ ойдин кўриниб турибди. Аллоҳ баъзи яратган махлуқотлари, яъни Курсийси ҳақидаги: “Унинг курсийси осмонлару ерни қамраган” деб айтган сўзи қаёқга кетди? Ҳудди шундай, Расулуллоҳ ﷺ нинг: “Етти қават осмон  курсий билан бирга очиқ ер майдонидаги тешик ҳалқа кабидир. Курсийга нисбатан Аршнинг фазилати худди ҳалқага нисбатан майдоннинг фазли кабидир” деган сўзлари қаёқга кетди? Ибн Ҳиббон ва Саид ибн Мансур саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган, Ҳофиз “Фатҳ”да (13/411) айтганидек.

Эътироз билдирувчиларга айтамизки:

Агарда “Жория” ҳадисини зоҳири билан олсанг-у, юқоридаги бошқа лафзлар билан саҳиҳ ҳолда келган икки ҳадисни ҳам зоҳирига қараб олсанг, сенинг “Аллоҳ таоло осмонда” деган иддаоинг бекор бўлади. Агарда бу икки ҳадисни таъвил қилиб туриб, “Жория” ҳадисини таъвил қилмасанг, бу далилсиз гап деб ҳукм қилинади ва сен ҳақингда Аллоҳ таоло Қуръонда яҳудлар ҳақида: “Китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?” деб айтгани тўғри тушади.

Шунингдек, “Қаёққа қарасангиз Аллоҳнинг юзи бор” ояти ҳақида нима дейсан? Агар бу оятни таъвил қилсанг, унда сени “Жория” ҳадисини ҳам таъвил қилишдан нима тўсади?

Мана бу оятчи: “Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман” (Бақара 186). Ибн Касир ўз тафсирларида бу оятни тафсир қилиб айтадилар: “Аробий айтди: -Эй Расулуллоҳ, Роббимиз яқинми-ки, унга пичирлайлик ёки Унга нидо қилайликми?

Набий ﷺ сукут қилдилар, бас Аллоҳ “Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қилурман” оятини нозил қилди.

Абдурраззоқ айтди: Жаъфар ибн Сулаймон Авфдан, у Ҳасандан бизларга хабар берди: Расулуллоҳ ﷺ дан Саҳобалар сўрашди: -Роббимиз қаерда? Бас, Аллоҳ азза ва жалла “Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қилурман” оятини нозил қилди.” Бу ерда ҳам саҳобалар макон жиҳатидан бу саволни сўрашмаган. Бунга уларга нозил бўлган жавобдан ҳам тушуниб олса бўлади.
Икромбек Илҳомий
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

What you can read next

Мутолаа – кони фойда
Мутолаа – кони фойда
Рамазон рукнидан: рўзанинг сирлари ва одоблари
Рамазон рукнидан: рўзанинг сирлари ва одоблари
Ислом динида уламоларнинг ўрни
Ислом динида уламоларнинг ўрни

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP