“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом таъли муассасаси талабалари учун “Ёш авлодда ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўллари” мавзусида давра суҳбати тишкил этилди. Тадбирни таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев ва таълим муассасаси катта мударриси Холмўминов Жалолиддин домла олиб боришди.



“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом таъли муассасаси талабалари таълим муассасасини битиргач диний кадрлар сифатида масжидларда имом-хатиб ва имом ноиби вазифасида фаолият юритадилар.
Ўз-ўзидан аёнки, улар диний-маърифий маъруза тайёрлайдилар, халққа диний маърузалар қиладилар. Бундай фаолият диний мазмундаги материаллар воситасида амалга оширилади.
Диний мазмундаги материаллар – дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимоти ва шарҳлари ҳамда маросимларини ўтказиш амалиётини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар).
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фақат давлат диншунослик экспертизаси ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Диншунослик экспертизаси бўлими Дин ишлари бўйича қўмита аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида” низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш ана шу қарор билан тартибга солинади.
Шунинг учун инсон ижтимоий тармоқларда ким билан дўст тутинаётганига жиддий аҳамиятли бўлиш керак.
Реал ҳаётимиздагидан кўра, виртуал ҳаётда кўпроқ одамлар билан дўст тутинамиз. Уларнинг аслида кимлиги, дўстлик таклиф қилишдан мақсади нелиги билан эса қизиқиш ҳаёлимизга ҳам келмайди. Бу эса бизнинг энг катта камчиликларимиздан биридир.
Давра суҳбати асосан юқорида зикр этилган мавзуларда бўлиб ўтди. Ундан ташқари мавзу “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи А.Ғаниев ва таълим муассасаси катта мударриси Холмўминов Жалолиддин домла томонидан ижтимоий тармоқдан фойдаланишда риоя қилиши керак бўлган одоблар ҳақида берган тавсиялар билан янада бойитилди.
Тадбир якунида талабалар томонидан берилган саволларга “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи А.Ғаниев ва таълим муассасаси катта мударриси Холмўминов Жалолиддин домла батафсил жавоб беришди.
Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.
Кўкалдош ЎМИТМ Матбуот хизмати






