Биродарлик, диний бағрикенглик, дўстлик ва ҳамкорлик инсонийлик фазилатлардан бири сифатида, аждодларимиздан бизларга жуда катта маънавий мерос бўлиб қолган. Мамлакатимиз азал-азалдан турли миллат ва элат вакиллари турли динларга эътиқод қилиб, дўстона, биродарликда, тинчлик-тотувликда яшаган ўлка бўлиб ҳисобланади. Тарихдан маълумки аждодларимиз юртимиздаги бошқа дин вакилларига ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромда муносабатда бўлганлар.
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 33 миллиондан ошиб кетди. Улар орасида эса 130дан ортиқ турли миллат вакиллари бор. Юртимиз фуқароларнинг 94 фоиздан кўпроғи Ислом динига эътиқод қилади. Аҳолининг қолган қисми бошқа диний конфессияга мансуб ҳисобланади. Юртимизда кўплаб диний ташкилотлар ҳам фаолият олиб бораётганлиги озод ва обод ҳаётда яшаётган халқимиз бағрикенглигининг амалий ифодаси бўлиб ҳисобланади.
“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида талабаларга диний бағрикенгликнинг туб моҳияти борасида маълумотларни шакллантириш мақсадида бугун, 8 ноябрь куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари режаси асосида “Диний бағрикенглик – тинчлик ва тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатга Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Саидафзал Саидханбалович Саиджалолов таклиф қилинди. Давра суҳбати давомида Ҳаракатлар стратегияси ва диний маърифий соҳада олиб борилайтган ислоҳотлар, ҳусусан “Диний бағрикенглик – тинчлик ва тараққиёт гарови” мавзусига урғу берилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати







