ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
11.03.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Зинодан сақланинг!

Динимизда зино гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Зино инсонни нафақат охиратига балки бу дунёсига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Зино туфайли инсон охиратда хор бўлади ва дунёда эса инсонлар орасида обрў-эътиборини йўқотади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики:
“Зинога яқинлашманглар, чунки у бузуқликдир” ( Исро сураси, 32 — оят ).
Яъни зинога яқинлашманглар, зинодан сақланинглар, чунки зино ёмонликка етаклаб, Аллоҳ таолонинг газабига дучор қилади.
Зино тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилинган. Бу борада қуйидаги ҳадиси шарифни келтириб ўтсак:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зинодан сақланинглар. Чунки унда олти офат бордир. Учтаси дунёда, учтаси охиратдадир. Дунёдагилари – юздаги нурнинг кетиши, ризқнинг кесилиши ва ўлимнинг тезлашиши. Охиратдагилари эса – Роббнинг ғазаби, ёмон ҳисоб-китоб ва дўзахда абадий қолиш, илло Аллоҳ хоҳласа, абадий қолдирмайди”, дедилар”.
Ҳақиқатдан ҳам зинонинг йўли ёмон ва қабиҳ йўл ҳисобланади Аллоҳ таоло бандаларни ўзларига маҳрам бўлмаган аёлларга қарашдан ҳам қайтариб қуйидагича марҳамат қилади:
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом)” Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар” (Нур сураси, 30- оят). Яна бир ояти каримада:
“Албатта қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур”. (Исро сураси, 36- оят). Яъни инсон эшитган, кўрган ва ишонган барча нарсалари учун қиёмат кунида жавоб беради.
Кўзлар ногаҳон номаҳрамга тушиб қолган ҳолатларда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга “кўзни (тезлик билан бошқа тарафга) буринг” деб буюрганлар.
Аллоҳ таоло бандаларни зино қилманг деб эмас зинога яқинлашманг деб буюрмоқда. Зино қилишнинг ўзи бир катта гуноҳ бўлса унга олиб борувчи ҳар қандай йўллар ҳам гуноҳдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нафсини қўлга олиб уни жиловлай олган ҳар бир тақволи инсон зинодек катта гуноҳлардан четда юради ва солиҳ амаллар қилиб Роббисининг раҳматидан умид қилади.
Барчаларимизни Аллоҳ таоло тақволи бандалар қаторида қилиб ўз ҳидоятида бардавом айласин!

Билим юрти 3- курс талабаси Муҳаммаджонов Мадумаржон

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Ал-фиқҳ ул-акбар” 1-қисм
“ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ”
“ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори