(Басмала, бу – “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дир.)
Басмала билан биринчи бўлиб ёзган шахслар ҳақида олимлар ва тарихчилар бир қанча нақлларни айтишган ва уларнинг сўзларини қуйидагича умумлаштириш ва бирлаштириш мумкин:
Басмала билан ёзган шахс, Аллоҳнинг пайғамбари Сулаймон алайҳиссалом бўлган ва бу ўзининг Саба мамлакати маликаси ва унинг қавмига юборган мактубида бўлиб, унда у уларни Аллоҳга ва Унинг бирлигига иймон келтиришга чақирган, Аллоҳ таоло бу ҳақда маликанинг тилидан:
قَالَتۡ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلۡمَلَؤُا۟ إِنِّیۤ أُلۡقِیَ إِلَیَّ كِتَـٰبࣱ كَرِیمٌ إِنَّهُۥ مِن سُلَیۡمَـٰنَ وَإِنَّهُۥ بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِیمِ
“Эй аъёнлар! Менга кароматли бир мактуб ташланди. Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, деган.
Юқоридаги келтирилганлар Абу Осм Шайбонийнинг “Ал-Авоил” китобидаги Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг сўзларидир.
Азрақий ўзининг «Аҳбар Макка» китобида хабар қилганидек, Аллоҳ номидан биринчи ёзган Холид ибн Саид ибн Ос розияллоҳу анҳу – Маккада бўлганлиги айтилган.
Икки нақл бирлаштирилса, сўнгра “Ал-Авоил» китоби ва “Аҳбар Макка” китоби ўртасида ҳеч қандай зиддият бўлмаса, Аллоҳнинг пайғамбари Сулаймон алайҳиссалом уни биринчи бўлиб китобга ёзганлар ва Холид ибн Саид ибн Ос розияллоҳу анҳу эса Макка аҳли томонидан чиқарилган китобларнинг бошида Басмалани биринчи бўлиб ёзган.
Басмаланинг маъноси
Басмала бу “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дир. Бу сўз “Меҳрибон ва шафқатли Аллоҳнинг номи билан бошлайман” деган чуқур маънони ўзида жамлаган.
Басмаланинг айтилиш ўринлари
Ислом дини мусулмонларнинг сўзларини ва турли хил ишларни баслама билан бошламоқликка ундайди ва басмалани айтишлик бир қанча ўринда яхши саналган:
• халога киришдан олдин
• таҳоратга киришишлик пайтида
• Қуръон тиловатини бошлашда ёки илм ва зикр мажлисларида
• жимо вақтида
• қурбонлик қилишлик вақтида
• ҳайвон овлашликда
• овқат ейишлик ва сув ичишлик пайтида…
Бунга далил эса Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: ”Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги ёш бола эдим. Менинг қўлим товоқнинг атрофида айланиб юрарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Ҳой бола, Аллоҳнинг номини айтгин (яъни, “Бисмиллоҳ” де), ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан олиб егин”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).
Чориев Муҳаммад Содиқ Акбар ўғли
201-гуруҳ талабаси






