Учинчиси: Бидъатнинг қисмлари
Имом Нававий бидъат ҳақида гапириб, шундай деганлар: “Уламолар, бидъат беш қисмдир: вожиб, мандуб, ҳаром қилинган, макруҳ (ёмон кўрилган) ва мубоҳ. Вожиб бўлган бидъат бу мутакаллимларнинг мулҳидлар, бидъатчи ва шуларга ўхшаш тоифаларга далилларни шакллантириб чиқишларидир. Мандуб бидъатлар илмга оид китобларни тасниф қилиш, мадрасаларни, работларни қуриш ва бошқа шу каби ишлар ҳисобланади. Таомларнинг турли хилини оммалашиб кетиши ва шунга ўхшаш ишлар мубоҳ бўлган бидъатлардир. Ҳаром қилингани ва макруҳ (ёмон кўрилгани) иккиси эса очиқ ойдин маълум.” (Имом Нававийнинг “Саҳиҳул муслим”га ёзган шарҳлари (6 / 154 б.) Шу каби гапларни Ҳофиз Ибну Ҳажар Асқалоний Изз Ибн Абдуссаломдан ўзларининг “Қоваид” номли китобларининг охирида нақл қилиб келтирадилар. (Фатҳул Борий (13 / 254 б.)
Тўртинчиси: Набий (сав) замонларидан кейин саҳоба(р.а)лар пайдо қилган (яхши) бидъати ҳасаналардан намуналар.
Дарҳақиқат, саҳоба(р.а)лар Расулуллоҳ (сав): “Ким яхши суннатни пайдо қилса…” деган гапларининг остига киради деб кўрган ҳамда уларга шариат аслларидан бир асоси бор бидъати ҳасаналарнинг кўпини пайдо қилганлар. Мана шу ишларнинг жумласидан:
1.Умар Ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу мусулмонларни таровеҳ намозига жамлаганлари ва шу ишни кўриб туриб, уни “Қандай ҳам чиройли бидъат бўлди”, деб айтганлари. (Ушбу қиссани Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳ тўпламларида ривоят қилганлар (2 / 707) Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”да Умар розияллоҳу анҳунинг “Қандай ҳам чиройли бидъат бўлди” деган гапларини шарҳ қилиб, қуйидаги гапларни келтирадилар: “Бидъат деб, унинг асли аввалда ўтган унинг ўхшаши бўлмаган нарсага айтилади, шариатда суннатга қарама қарши бўлган нарсага айтилиб, у мазамматланган бўлади. Ўрганиш натижаси шуки бидъат агар шариатда яхши саналган нарсанинг остига кирадиган бўлса, у бидъати ҳасана бўлади, агар шариатда қабиҳ саналган нарсанинг остига кирса, у қабиҳ, ёмон саналган бидъат бўлади. Булардан бошқалари мубоҳ қисмидан бўлади. Ва бидъат (юқорида айтганимиздек) беш ҳукмга кўра тақсимланади”.
2.Қуръони каримни Абу Бакр розияллоҳу анҳу замонларида Умар розияллоҳу анҳунинг кўрсатмалари билан жамланиши, бу ҳақда машҳур қисса мавжуд. Очиқ ойдин кўриниб турибдики, Набий (сав) қилмаган бирон бир ишни қиладиган бўлса, мутлақо ҳаром дейиш катта хатодур, балки бидъат шаръан қабиҳ бўлса, у ё ҳаром қилинган ё макруҳ бидъат бўлади. Бидъат шаръан чиройли бўлса бас, у вожиб ёки мандуб бўлади. Агар шундай тақсимот бўлмаганда эди Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг ушбу ишлари ҳаром иш бўлар эди, демак шундан бидъат мутлақо ҳаром дейдиган кишининг гапи ботил экани билинади.
3.Усмон Ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг жума куни иккинчи азонни зиёда қилишлари, Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳ тўпламларида унинг жорий бўлиши сабабининг зикр қилиб ривоят қиладилар. У ҳам бўлса инсонлар кўпайган вақтида саййидимиз Усмон розияллоҳу анҳу иккинчи азонни зиёда қилганлар ва уни Мадинадаги бозоридаги Завро деган жойда амалга оширишга буйруқ берганлар. Энди айтингчи, Усмон розияллоҳу анҳуни саҳобаларнинг тасдиғи билан ушбу ишни амалга оширганликлари учун Усмон розияллоҳу анҳуни ва саҳобаи киромларни бидъатчи ва залолатга бошловчи деб айтиш дуруст бўладими!?
Яна икки ҳарами шарифда Рамазон ойининг кечаларида таҳажжуд намозини жамоат бўлиб намозни адо этиш ва таровеҳ намозида хатми Қуръон қилиш ва унда мункар иш ҳосил бўлмаган ва Аллоҳнинг зикри ва мубоҳ ишларни ўз ичига олган Мавлиди набавий шарифнинг бидъатига қиёс қилса бўладиган бошқа амаллар бидъати ҳасана ҳисобланади.
Агар биз ҳар бир бидъатни залолат деб айтишга таслим бўладиган бўлсак, унда Қуръони каримни бир мусҳафга жамланишни, инсонларни таровеҳ намозига жамланишларини бекор қилишимиз, жума куни иккинчи азонни айтмаслигимиз ҳамда ўша саҳобаларни залолатдаги бидъатчилар деб айтишимиз вожиб бўлиб қолади.
Давоми бор…
КЎКАЛДОШ ЎМИТМ МАТБУОТ КОТИБИ РУСТАМ ОХУНЖОНОВ ТАРЖИМАСИ






