Саодат асрида бир гуруҳ мунофиқ ва яҳудийлар бир ишда ўзаро тортишиб, ораларига ҳакамлик қилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борадилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом яҳудийлар фойдасига ҳукм чиқарадилар. Лекин, мунофиқлар бу ҳукмга рози бўлмай, ҳакамлик борасида Умар розияллоҳу анҳуга шикоят қилишганда, қиличлари билан мунофиқларни бўйнига уриб, шундай дейдилар: “Аллоҳ ва унинг расулини қазосига рози бўлмаган кишини мана шундай ҳалок қиламан”. Шунда, Жаброил алайҳиссалом: “Умар ҳақ ва ботилни орасини ажратди” дедилар ва шундан сўнг Умар розияллоҳу анҳу “Форуқ” лақаби билан атала бошландилар.
Юқоридаги ҳикояда, мусулмонларга ички ва ташқи душман бўлишига қарамасдан, мунофиқ ҳамда яҳудийлар тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонатдорликлари-ю тўғрисўзликларини эътироф этилиши буюк иқрорнинг ёрқин намунасидир.
Ҳа, ушбу улуғ набавий хулқ асрлар оша “Форуқ” деб улуғлаб келинаётган “кашфиётнинг” “кашфиётчисидир”.
Манба: Шайх Али ибн Султон Мухаммад Ал-Қори, “Мирқотул Мафотих шарҳи Мишкотул Масобих”, 2015 й., Ливан, 92 бет.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Шерзод Раҳимов






