Таълим муассасасида қишки таътил даврида педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва услублар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда. 28 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мутахассиси А.Арипов “Таржима назарияси” мавзусида ўқув семинарини ўтиб берди. А.Арипов устозларга араб тили аслида жуда осонлиги ва талабаларга уни осон йўллар билан ўргатиш зарурлигини таъкидлади. Араб тилини тез ва осон ўргатишнинг ўзига хос усулларини мударрислар билан бўлишди. Дарс тўлиқ араб тилида олиб борилгани алоҳида таъкидлаш лозим.
Навбатдаги ўқув семинар 29 декабр куни ташкил этилди. Дарсни таълим муассасаси ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи А.Алимов ўтди. Дарс олдиндин тузилган режага асосланган ҳолда “Дарс машғўлотларида ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш усуллари” мавзусида олиб борилди. Устозлар дарсларда хоналардаги электрон доскалардан тўғри ва унумли фойдаланиш, слайдлар тузиш ва тақдимот қилиш усуллари билан танишишди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати








