ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
09.03.2019 / - Мақолалар, Фиқҳ, Янгиликлар

Равотиб суннат намозлари (Бомдод намозининг равотиб суннати)

Фарз намозларини адо қилиш вақтида фарзнинг олдидан ёки ортидан фарз намозлар билан бирга ўқиладиган намозларни “Равотиб суннат намозлари” дейилади. Равотиб суннат намозларининг вақти ҳар бир фарз намознинг вақти билан қайдланади.
Равотиб намозларнинг баъзиси таъкидланган суннат, баъзиси эса таъкидланмаган суннатдир. Таъкидланган суннат қуйидаги ҳадиси шарифда баён қилинади:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ ثَابَرَ عَلَى اثْنَتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةَ مِنَ السُّنَّةِ بَنى الله لَهُ بَيْتاً في الْجَنَّةِ أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ قَبْلَ الظُّهْر، وَ رَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ المَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْفَجْر». رَوَاهُ َالتِّرْمِذِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким суннат бўлган ўн икки ракъат намозни бардавом ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда қаср бино қилади. (У ўн икки) ракъат пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан ке¬йин икки ракъат, бомдоддан олдин икки ракъат”, –дедилар(Имом Термизий ривоят қилган).
Ушбу таъкидланган суннатларни инсон ихтиёрий қасд билан тарк қилиш дуруст эмас. Ҳаттоки, мусофир сафарда тўрт ракъатлик фарз намозларни қаср қилиб ўқиса ҳам, бу суннатларни тўлиқ ўқийди.

Бомдод намозининг икки ракъат суннати икки ракъат фарзидан олдин ўқилади. Унинг фазилати бир неча ҳадиси шарифларда баён қилинади. Жумладан:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ « رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنْ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, – дедилар (Имом Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган).
Равотиб суннат намозлари ичида бомдод намозининг суннати энг кўп таъкидлангандир. Шунинг учун унинг ўзига хос баъзи фаръий масалалари бор. Мисол учун қиёмга қодир киши узрсиз суннат ва нафл намозларини ўтириб ўқиши жоиз бўлса-да, бомдод намозининг суннатини ўтириб ўқиши жоиз эмас.
Шунингдек бирор бир намоз ўз вақтида ўқилмаса, у намознинг фарзи қазо қилинган вақтда равотиб суннати ўқилмайди. Лекин бомдод намози ўз вақтида ўқилмаса ва пешин намозигача бомдод намозининг қазоси ўқилса, икки ракъат суннатнинг қазоси ҳам ўқилади.
Бомдод намозининг суннатига хос бўлган масалалардан яна бири жамоат билан бомдод намозининг фарзи ўқилётган бир вақтда мазкур бомдод намозининг суннатига киришиш дуруст бўлади. Агар бомдод намозининг фарзидан бир ракъатига (яъни иккинчи ракъатига) етадиган бўлса, суннатни ўқийди. Чунки, шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади. Шу ўринда мазкур суннатни масжиддан ташқарида (айвонда) ёки устун ва шунга ўхшаш сутранинг орқасида ўқиш лозим. Фарз адо қилиниб турган сафда суннат намоз ўқиш жоиз эмас.
Аммо, бомдоднинг суннатини ўқиса жамоатга етиша олмайдиган бўлса, суннатни ўқимай жамоатга иқтидо қилади.
Мазкур фарздан олдин ўқилмай қолган икки ракъат суннат фарзнинг орқасидан ўқилмайди. Чунки, фарздан кейин қуёш чиқиб бир миқдор кўтарилгунга намоз ўқиш макруҳдир. Шунингдек, имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи наздида мазкур суннатнинг қазоси ўқилмайди, фақатгина юқорида зикр қилинганидек, суннат фарзга тобеъ ҳолда ўқилади. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи наздида қуёш кўталилгандан сўнг завол вақтигача суннат қазо қилинади.

Давоми бор…..

“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти мударриси
Холмўминов Жалолиддин

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ифторлик фазилати
ТАЪЗИЯ
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 11-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори