SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
photo 2022 02 21 11 56 23
21.02.2022 / Bo‘limda Maqolalar

«Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари»

“Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси фармонида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида бўлиб ўтди;

“Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Анваржон Миркомилов таклиф қилинди;

 (1)

Таълим муассасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари ўтказилиши режаси тасдиқланган. Бунда долзарб мавзуларда соҳа мутахассислари таклиф этилиб давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилади. Бу тадбирлар талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда.

21 феврал куни “Ахборот ва мураббийлик соати”   “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси фармонида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида бўлиб ўтди, унга “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Анваржон Миркомилов таклиф қилинди.

 Анваржон Миркомилов ўз маърузасининг аввалида, Тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилиши учун тамал тоши вазифасини ўтаган Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасида эришилган айрим муҳим натижалар ва кўрсаткичларга тўхталиб ўтди.

 (2)

Маърузачи ушбу айтилган маълумотларга мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган
давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини
тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинганини маълумот сифатида етказди.

Маърузанинг иккинчи қисмида,  
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб. Мазкур стратегик аҳамиятга эга хужжат 31 декабрь-15 январь кунлари regulation.gov.uz, jamoatchilik.uz ва 2022-2026.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилганлиги ҳамда Ушбу хужжат республикамизнинг барча ҳудудларида, кенг жамоатчилик, маҳаллий ва хорижий экспертлар доираларида муҳокама қилинганлиги ва муҳокамалар жараёнида 17 500 дан зиёд турли хил таклиф, мулоҳаза, муносабатлар билдирилганлиги айтиб ўтилди.

Эътиборли бир жиҳати, юртбошимизнинг жорий йилнинг 6 ноябрь куни лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида сўзлаган нутқида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Маърузачи “Тараққиёт стратегияси” доирасида амалга ошириладиган 7 та  устувор вазифалар қилиб белгиланганлиги ҳақида гапириб, Стратегияда Давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган бўлиб, 100 дан ортиқ вазирлик
ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари инобатга олинганлиги ҳамда келгуси 5 йилда давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифик, халқаро муносабатлар соҳасида қандай ўзгаришлар кутмоқда деган саволга жавоб бериб ўтди.

Семинарнинг сўнги қисмида Анваржон Миркомилов талабаларнинг ушбу мавзу бўйича қизиқтирган  саволларига жавоб берди.

 (3)
 (4)

Тадбир сўнггида маърузачи таълим муассасаси АРМ фондига ва фаол қатнашган талабаларга “Юксак марраларга эришишда тўрт йиллик натижалар” номли альбом совға қилинди ва ўз навбатида Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси томонидан  ҳам келган меҳмонга эсдалик совға топширилди.

Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ЭЪТИБОР ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР
Зулҳижжа ойида эътибор қилинадиган амаллар
Қурбонлик – ўзига хос ибодат
Қурбонлик – ўзига хос ибодат
Янги Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар
Янги Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP