SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди
30.09.2024 / Bo‘limda Yangiliklar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди

Бугун, 30 сентябрь куни “1 – ОКТЯБРЬ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ”га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда барча ўқитувчи ва ходимлар қатнашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди (1)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди (2)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди (3)

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклаб ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрикларини мажлисда йиғилган ўқитувчиларга ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди (4)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди (5)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табриклари ўқиб эшиттирилди (6)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрикларининг тўлиқ шакли:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли диний таълим муассассалари раҳбарлари, фидоий мударрислар ҳамда жонкуяр мураббийлар!

Аввало, сиз, азизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга шу шарафли йўлда олиб бораётган ажру савобли фаолиятингизда ва маърифат тарқатиш йўлида Аллоҳ таолодан янги зафарлар тилайман.

Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларнининг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслайди. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, сўнгги йилларда диний таълим муассасаларида педагог-ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш юзасидан яхши натижаларга эришилди.

Келгусида устоз ва талабаларимиз учун муносиб шарт-шароитларни янада яхшилаш, замонавий ўқув бинолари ва дарсликлар билан таъминлаш ҳамда илғор педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этиш, мухтасар айтганда, етук кадрлар етиштириш борасида истиқболли режаларимиз бор, албатта. Бугунги кунда фидойи устоз ва мураббийларнинг эзгу хизматлари туфайли ёшларимиз ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва динимиз ривожи йўлида жонбозлик кўрсатаётганлари барчамизга чексиз қувонч бахш этади.

Маълумки, инсоннинг дунё ва охирати обод бўлиши илм олиши ва унга амал қилиши билан боғлиқ. Қуръони каримнинг кўп оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қатор ҳадисларида ушбу маънолар баён этилган. Фидойи, заҳматкаш устозлар ўз шогирдларига билим бериш баробарида уларга энг гўзал эзгау хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик  туйғуларини сингдириб боради.

Ҳозирги замонда ҳамма жабҳаларда илм, билим ва салоҳият сув билан ҳаводай зарурлиги, ҳар қайси давлат фақатгина шу асосда тараққиётга эришишини ҳаммамиз яхши англаймиз. Шу боис, Янги Ўзбекистоннинг янги бухорийлари, янги термизийлари, ибн синолари ва фарғонийларини камолга етказиш, шу орқали жонажон Ватанимизни дунё миқёсида ривожланган, тинч ва фаровон мамлакатга айлантиришдан иборат.

Зеро, илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш, яъни, устозлик қилишнинг фазилати ундан-да буюкдир. Аллоҳ таоло илм қадрини баланд қилди ва унинг орқасидан илм ато этилган инсонларнинг ҳам қадрини юксак қилиб қўйганини Қуръони каримда баён этганидан барчангизни хабарингиз бор.

Сўзимнинг ниҳоясида, диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларни умумхалқ байрами сифатида нишонланаётган шодиёналари билан чин юракдан табриклайман, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, шарафли ва машаққатли фаолиятларида каттадан-катта муваффақиятлар тилайман!

Юксак эҳтиром ила,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,

муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар.

Йиғилиш сўнггида билим юрти катта ўқитувчиси Жалолиддин домла Холмуминов хайрли дуолар қилиб йиғилишга якун ясаб бердилар.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати

What you can read next

ФИҚҲ ФАНИДА ВАҚФ БОБИ
Фиқҳ фанида вақф боби
Садақаи жория
Садақаи жория
Исломнинг инсоният учун фазли
Исломнинг инсоният учун фазли

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP