Бугун, 28-сентябрь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига ҳомийлар томонидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хатиб ат-Табрезийнинг “Мишкотул масобеҳ” номли китобидан 15 дона, Фиқҳ фани бўйича Бурҳонуддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” китобининг ўзбекча изоҳли-академик таржимасидан 20 дона ҳамда Абдулқодир Абдур Раҳимнинг “Сарф қандай илм” номли китобидан 120 дона, жами 155 дона китоб ҳадя қилинди.


Барча китоблар белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондига кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
И. Комилов, «Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази мудири






