SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Жума хутбаси ва унинг ҳукмлари
29.11.2018 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar, Yangiliklar

Жума хутбаси ва унинг ҳукмлари

 Хутба махсус сифатдаги ваз ва нисиҳатни ўз ичига олган каломдир. Хутба жума намозининг саҳиҳ бўлиш шартларидан биридир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (9)

“Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир” (Жума сураси, 9-оят).

Муфассирлар ояти каримадаги “Аллоҳнинг зикридан” мурод хатибнинг хутбаси дейдилар. Мазкур ояти карима билан жума хутбаси фарздир.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ наздларида хутбанинг рукни “Ҳамд” ёки “Тасбеҳ” ёки “Таҳлил” айтишдир. Шунга кўра хатиб хутба ниятида “Ҳамд” ёки “Тасбеҳ” ёки “Таҳлил” айтса хутба учун кифоя қилади.

Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳ алайҳумолар наздида эса хатбанинг рукни хутбаси “Хутба” – деб номланадиган тарзда узун бўлиши шарт қилинади. Икки имомларнинг наздида унинг фарз миқдори “Ташаҳҳуд” миқдорида бўлади.

Ҳанафий мазҳабида хутбани риоясини қилиш зарур бўлган олти шарти бор.

 

Биринчи шарт – хутбани ният қилиб хутба қилиш.

   Хатиб хутба ниятида ҳамд ва сано айтса хутба ҳосил бўлади. Агар хутба ниятидан бошқа мақсадда ҳамд ва сано айтса хутба ҳосил бўлмайди. Албатта ниятнинг макони қалб бўлади. Хатиб “Бугун жума, жума учун хутба шарт” эканлигини билиб, минбарга чиққан вақтда ана шу шартни амалга ошириш ниятида ҳамд ва сано айтиши лозим бўлади.

Агар хатиб акса ургани учун “Ҳамд” айтса ёки таъажжубланган ҳолда “Тасбеҳ” айтса ва шу билан кифояланса хутба дуруст бўлмайди. Чунки, уннинг “Ҳамд” ва “Тасбеҳи” хутба ниятида бўлмади.

 

Иккинчи шарт – жума намозининг вақти кириши.

Намознинг фарз бўлиш сабаби, унинг вақтидир. Вақт киришидан олдин жума намозини адо  қилиш дуруст бўлмаганидек, унинг шарти бўлган хутбани ҳам вақтидан олдин адо қилиш дуруст эмас. Хутба заволдан кейин бўлиши шарт бўлади.

 

Учунчи шарт – жума намозидан олдин бўлиши.

Жума хутбаси жуманинг саҳиҳ бўлиш шарти бўлгани учун хутба жума намозидан олдин бўлиши шарт бўлади. Агар олдин жума намозини ўқиб, сўнгра хутба ўқиса жума намозини қайта ўқилади.

 

Тўртинчи шарт – хутбани жаҳрий қилиш.

Хатиб хутбани бошқалар эшитади даражада баланд овозда ўқиши шарт. Агар ўзи эшитадиган қилиб махфий хутба қилса дуруст бўлмайди.

 

Бешинчи шарт – хутбани эшитадиган киши бўлиши.

Саҳиҳ қавлга кўра хутбани эшитишда энг камида бир киши бўлиши шарт қилинади. У бир киши қул бўлса ҳам ёки касал ё мусофир бўлса ҳам кифоя қилади. Агар бир гўдак бола ёки бир аёл кишининг ҳозирлигида хутба ўқиса дуруст бўлмайди. Хутбани жамоъат эшитиши шарт эмас.

 

Олтинчи шарт – хутба ва намоз ўртасини ажратувчи бўлмаслиги.

Хутба ва жума намозининг ўртасида емоқ ёки ғусл қилмоқ каби ўртани ажратувчи нарса бўлмаслиги шарт қилинади. Агар хутбадан кейин ўртани ажратувчи ишлардан бирини қилса хутбани қайта қилиши  сўнгра жума намозини ўқиши шарт бўлади.

Хутбанинг шартларидан ташқари қуйдаги суннат ва одобларни риоясини қилиш билан хутба мукаммал бўлади.

Хатиб минбарга чиқиб хутба қилиши хутбанинг суннатидир. Хатибнинг минбар устига чиқиб хутба қилишидан кўзланган мақсад хутбани атрофга етказиш ва уни эшитиб, тинглашни ҳосил қилишдир. Минбар намоз ўқувчига нисбатан меҳробнинг ўнг тамонида бўлиши мустаҳаб бўлади. Агар минбарни имкони бўлмаса баландроқ жойда хутба ўқийди.

Хатиб хутба ўқиш вақтида таҳоратли бўлиши суннатдир. Агар таҳаротсиз ҳолда хутба ўқиса макруҳлик билан хутба жоиз бўлади. Агар жунуб ҳолда хутба ўқиса, хутбани қайта айтиши мустаҳаб бўлади.

Шунга кўра, хутба вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, Чунки, хутба намоз эмас. Намозга шарт қилинган нарса хутбага шарт қилинмайди. Масалан қиблага юзланмайди, балки инсонларга юзланиш суннатдир.

Хатиб хутбани бошлашдан олдин минбарга чиқиб ўтириши суннатдир. Яъни хатиб минбарга чиққан вақтда тўғридан-тўғри бирданига хутбага киришмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабида хатиб минбарга чиққан вақтда инсонларга салом бермайди.

Жума кунида икки бор азон айтилади. Биринчи азон жуманинг суннатидан олдин, иккинчиси хутбадан олдин айтилади.

Хатиб хутбани ўрнидан туриб ўқиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асрларидан бери асрдан асрга ўтиб келаётган суннатдир. Агар икки хутбада ёки уларнинг бирида ўтирган ҳолда адо қилса жума жоиз бўлади. Узрсиз хутбани ўтириб ўқиши суннатга хилоф бўлгани учун макруҳ бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд  розизияллоҳу анҳудан хутбани тик туриб ўқиш ҳақида сўралганларида “Жума” сурасининг 11 оятини тиловат қилдилар.

وَإِذَا رَأَوْا تِجَارَةً أَوْ لَهْوًا انْفَضُّوا إِلَيْهَا وَتَرَكُوكَ قَائِمًا قُلْ مَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ مِنَ اللَّهْوِ وَمِنَ التِّجَارَةِ وَاللَّهُ خَيْرُ الرَّازِقِينَ (11)

 “Қачонки, улар бирор тижоратни ёки беҳуда ишни кўриб қолсалар, ўша томонга тарқалиб кетиб, Сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк этурлар. Айтинг: “Аллоҳ ҳузуридаги нарса (мукофатлар) беҳуда ишдан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ ризқ берувчиларнинг яхшисидир”  (Жума сураси, 11-оят).

Мадинада жума намози олдидан Пайғамбар алайҳис салом минбарда хутба қилиб турганларида тижоратчилар карвони юк билан келиб қолди. Буни кўрган кишиларнинг кўпчилиги  Пайғамбар алайҳис салом минбарда тик турган ҳолда тарк қилиб кетиб қолди.  Ояти каримада хутба тик ҳолда қилинишига далолат бор.

Ҳазрати Усмон ва бошқаларнинг ўтириб хутба қилиши касаллиги ёки умрининг охирида кексалик сабаблари билан бўлгандир.

Хатиб хутба вақтида нарсага суяниб туриши мустаҳаб. Агар Макка мукаррамага ўхшаш куч яъни қилич билан фатҳ қилиган жойларда қиличга суяниб хутба қилинади. Агар Мадина мунавварага ўхшаш сулҳ яъни тинчлик йўли билан фатҳ қилинган жойларда асога (ҳассага) суяниб хутба қилинади.

Хатиб хутба қилиш вақтида қибладан угирилиб, қавмга юзланиши суннатдир.

عَنْ عَدِي بْنِ ثَابِتٍ، عَنْ أَبِيْهِ، عَنْ جَدِّهِ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إذَا قَامَ عَلَى الْمِنْبَرِ اسْتَقْبَلَهُ أَصْحَابُهُ بِوُجُوهِهِمْ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَةَ.

Адий ибн Собитдан, унинг отасидан, бобосидан ривоят қилинади: “У: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбар устида турсалар юзлари билан саҳобалага юзланар эдилар”, деди”.  Ибн Можа ривоят қилган.

Хутба қавмга малол келмайдиган даражада енгил енгил бўлиши хутбанинг одобидир. Хутба “Ўрта муфассал” суралари миқдоридан ортиқ бўлмаслиги лозим.

عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَقُولُ: » إِنَّ طُولَ صَلاةِ الرَّجُلِ وَقَصَّرَ خُطْبَتِهِ مَئِنَّةٌ مِنْ فِقْهِ الرَّجُلِ، فَأَطِيلُوا الصَّلاةَ وَاقْصِرُوا الْخُطَبَ «. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кишининг намозини узун ва хутбасини қисқа бўлиши унинг илмига далолат қилувчи аломатдир. Шунинг учун намозни узун қилинглар ва хутбани қисқа қилинглар!” – деганларини эшитганман”, деди”.  Муслим ривоят қилган.

Хутбани учун қилишда қавмнинг малоланиши бўлади. Ёз кунларида иссиқда туриб қолиш сабабидан малол вужудга келса, қиш фаслида эса куннинг қисқалиги сабабли малол бўлади.

Хутба қуйдаги нарсаларни ўз ичига олиши хутбанинг суннат ва одобларидир. Уларни  ёки улардан бирини тарк қилиш макруҳ бўлади.

  1. Хутбани ҳамд билан бошлаш.
  2. Хутбада икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиш.
  3. Хутбада набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш.
  4. Хулафои рошидинлар ҳаққига дуо қилиш.
  5. Насиҳат қилиш: гуноҳ ишлардан қайтариш ва нажотга чақириш.
  6. Қуръони каримдан бирор оят тиловат қилиш.
  7. Хутбани икки марта ўқиш.
  8. Икки хутба ўртасида енгил ўтириш.
  9. Иккинчи хутбада ҳам ҳамд, сано ва салавотларни қайтариш.
  10. Мўмин ва мўминаларнинг ҳаққига дуо ва истиғфор қилиш.

 

Жалолиддин Холмўминов

“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти мударриси

What you can read next

“Qurʼoni karim va tajvid” oʻquv kursining navbatdagi 56-davra mashgʻulotlari boshlandi
“Qurʼoni karim va tajvid” oʻquv kursining navbatdagi 56-davra mashgʻulotlari boshlandi
SMS xabarnoma haqida maʼlumot!
SMS xabarnoma haqida maʼlumot!
Ота онага оқ бўлиш
Ота онага оқ бўлиш

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP