SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ижобат дуолар
29.10.2022 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Ижобат дуолар

Дуо қилиш ибодатдир. Чунки, банда дуо пайтида ўзининг Аллоҳга муҳтожлигини изҳор қилади, ўзининг хокисор, ожиз эканлигини намоён қилади. Шу эътибордан, Аллоҳ таоло бандаларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилган:

“Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман”. (Бақара сураси, 186-оят)

Яна бир оятда Аллоҳ таоло шундай деган:

“Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар”. (Аъроф сураси, 180-оят)

Шунингдек, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида дуонинг банда учун қанчалик муҳим эканини баён қилганлар. Бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога дуодан кўра мукаррамроқ бирор нарса йўқ”, дедилар. Термизий ривоят қилган.

Дуо инсон учун жуда муҳимлиги сабаб, барчамиз Аллоҳ таолога ёлвориб дуолар қиламиз. Лекин, барча қилинган дуолар ҳам ижобат бўлавермайди. Дуонинг қабул бўлиши учун ҳам баъзи бир шартлар топилиши керак бўлади. Бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар ижобат бўлишига ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. Билингларки, албатта Аллоҳ беэътибор, ғофил қалбдаги дуони қабул қилмайди”, деганлар. Термизий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Банда бирор гуноҳни ёки силаи раҳмни узишни дуо қилмаса, шошқалоқлик қилмаса, у учун (дуоси) ижобат қилинади”. “Эй, Расулуллоҳ! шошқалоқлик нима?”-дейилди. У зот: “У: “Дуо қилдим, дуо қилдим менга ижобат бўлганини кўрмадим”, деб айтади ва мана шу пайт чарчаб, дуо қилишни тарк қилади”, дедилар. Муслим ривоят қилган.

Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида кимларнинг дуоси ижобат бўлиши ҳақида ҳам баён қилганлар: Бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Отанинг дуоси ва мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси”, дедилар. Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ривоят қилишган[1].

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Уч киши борки, уларнинг дуолари рад қилинмайди; (Улардан бири) оғиз очган пайтдаги рўзадор ва одил имом ва  мазлумнинг дуоси, Аллоҳ уни булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: “Иззатим билан қасамки, сенга бир қанча вақтдан кейин бўлса ҳам нусрат бераман”, дейди”. Термизий ривоят қилган.

Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

Абуд Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта: “Омин! Сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди”. Муслим ривоят қилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, дуо қилиши ибодат бўлиб, бунинг учун инсон ажрга эга бўлади. Шунинг учун инсон дуо қилишда бардавом бўлиши керак. Дуо ижобат бўлса, жуда ҳам яхши, мабодо ижобат бўлмаса ҳам дуо қилингани учун ажрлар ҳосил бўлади ёки шунинг мислича гуноҳлари тўкилади. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор мусулмон Аллоҳга дуо қилса, бу дуода гуноҳ ва қариндошликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга уч нарсадан бирини беради. Ё дуосини (ижобатини) унга тезлаштириб қўяди ёки уни охиратда унга захира қилиб қўяди ёки дуоси баробарида ундан ёмонликни кетказиб қўяди”, дедилар. Улар: “Ундай бўлса (дуони) кўпайтирамиз”, дейишди. У зот: “Аллоҳ кўпайтирувчироқдир”, дедилар. Аҳмад ривоят қилган.

Аллоҳ барчамизнинг қилаётган дуоларимизни ижобат қилсин!

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Мадаминов Шокиржон


[1] Мишкатул масобийҳ. 2250-ҳадис.

What you can read next

Исломдаги биринчи элчи
Исломдаги биринчи элчи
АЗОН
Азон
Muzoraba turlari va undagi foydani taqsimlash
Muzoraba turlari va undagi foydani taqsimlash

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP