ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
29.04.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар

Муҳим келишув (давоми).

Муҳим келишув (давоми).

Фижор уруши ниҳоя топиши биланоқ ҳаром ойлардан бўлган Зулқаъда ойида фазилатли битимга келишилди. Унда Қурайшнинг Бану Ҳошим, Бану Муттолиб, Асад ибн Абдулъуззо, Зуҳро ибн Килоб, Тайм ибн Мурра қабилалари қатнашди. Ёши ва шарафи улуғ бўлгани сабабидан барчалари Абдуллоҳ Ибн Жудъон Таймийнинг уйида жамланишди. Сўнг Маккада хоҳ ерлик аҳолидан, хоҳ келган мусофирлардан бирортаси мазлум бўлиб қолса, унга зулм қилган одамга қарши чиқиб, ҳаққини олиб беришга аҳдлашдилар. Бу битимга Росулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қатнашдилар. Аллоҳ таоло У зотни пайғамбарлик рисолати ила мукаррам қилгандан сўнг ушбу битим ҳақида: “Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида шундай бир ажойиб битимга гувоҳ бўлдимки, унинг ўрнига қизил туялар[1] берилиши мени хурсанд қилмайди. Агар ислом даврида ҳам шундай битимга чақириладиган бўлсам, албатта қатнашаман” , деган эдилар.

Зубайр ибн Абдулмуттолиб бу битимдан қувонганидан шеър битди:

Макка ичида битим тузди фозиллар

“Яшамасин!” дея унда золимлар

Бу улуғ келишув шунга далолат:

Фақиру мусофур бўлур саломат!

Бу битим боғланиши биланоқ амалда қўлланди.

Ривоят қилишича, Бану Хосъам қабиласидан бўлган бир киши ўз қизи билан Маккаи Мукаррамага келди. Қизи жуда чиройли эди. Уни бир ёш йигит кўриб қолди ва ўғирлаб кетди.

Хосъамлик киши инсонлардан ёрдам сўраганида, одамлар унга: “Сен “Фазилатли битим” аъзоларини ёрдамга чақир, улар сенга ёрдам беришади”, дедилар. Шунда у Каъбаи Мушаррафанинг олдига бориб: “Ей, фазилатли битим аҳли…. Эй, фазилатли битим аҳли…” дея нидо қила бошлади.

Шу заҳоти улар қуролларини кўтариб келдилар ва унга қараб: “Сенга ёрдам келди. Нима бўлди?” дедилар.

У: “Набиҳ Ибн Ҳажжож менга зулм қилди. У қизимни мендан зулм билан юлиб олди”, деди.

Унинг дардини эшитгач, битим аҳли у билан Набиҳ ибн Ҳажжожнинг уйига  бордилар ва  уни чақириб: “Бу кишига қизи борасида зулм қилибсан. Зудлик билан қизини қайтариб бер”, дейишди.  Набиҳ ҳам ҳеч иккиланиб ўтирмасдан қизни отасига қайтариб берди.

Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қавмига Каъба қурилишида ҳам ёрдам берганлар. Қаттиқ сел келиб Каъбанинг деворлари-ю устунларини бузиб ташлаб, бино қулай деб қолгач, Макка аҳли уни қайтадан қуришга қарор қилади. Бу ишга эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар. Улар Каъба қурилишига фақат ҳалол пуллар тўплашга, фаҳш ишлардан, рибо (судхўрлик) савдосидан тушган пулларни ҳамда зулм йўли билан тортиб олинган молларни  аралаштирмасликка иттифоқ қилдилар.

Қурилишда барча  ишларни бўлишиб олдилар. Ҳар бир қабила ишнинг қайсидир қисмига масъул бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қуриш ишларида ва тош ташишда амакиларига ёрдам бердилар.

Охири, навбат “Ҳажарул-асвад”ни қўйишга етганда, уни ким ўрнига қўйиши борасида тортишиб қолишди. Ахир, ҳар бир қабила бу шарафга эришишни хоҳларди. Ҳатто орада уруш чиқай деб қолганда бир оқил инсон чиқиб, бу ишни ўша Масжидул Ҳаром эшигидан биринчи бўлиб ким кириб келса, ўша инсонга топширишни таклиф қилди. Улар рози бўлиб, бу таклифни қабул қилдилар. Эшикдан биринчи бўлиб кирган киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлдилар. Макка аҳли У зотни кўриб жуда хурсанд бўлиб: “Бу Амийн-ку, унинг ҳукмига розимиз. Бу Муҳаммад”, дедилар.

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавми ичида тўғрисўз, соғлом фикрли, ҳукми тўғри ва яхши бошқарувчи инсон сифатида танилган эдилар.

Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни бўлаётган ишлардан хабардор қилганларида бироз ўйлаб турдилар-да, устиларидаги ридоларини ечиб, ерга тўшадилар. Сўнг Ҳажарул Асвадни ридоларига қўйиб: “Ҳар бир қабиладан бир вакил чиқиб ридонинг бир тарафини ушласин”, дедилар ва ридони ердан кўтаришни буюрдилар. Барчалари кўтариб, Ҳажарул Асвад қўйиладиган ўринга етиб борганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан тошни олиб, жойига қўйдилар.

У зот мана шу чиройли тадбирлари билан қавмини улар орасида бошланиб улгурган низо ва муқаррар урушдан қутқариб қолдилар.

Ушбу ҳикматли ишлари билан аёвсиз жанг-у жадални аланга олдириши мумкин бўлган келишмовчилик барҳам топди ва бу мулоҳазали ечимга барча рози бўлиши сабабли тинчлик ҳукмрон бўлди.

Нақадар юксак ҳикмат! У билан низо ечим топди ва келишув амалга ошди.  Шу тариқа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ақл-у заковатлари ва чиройли тадбирлари қабилаларга яна тинчлик ва омонлик қайтишига сабаб бўлди.

 

“Ҳаяту Муҳаммад” китобидан 

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари

Рустам Охунд ва Охунжон Аҳмад таржимаси.

 

 

[1] Араблар ичида қизил туя энг қиммат мол ҳисобланган бўлиб, бирор нарсанинг қиммат, олий нав экани борасида зарбул масал қилинган.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ислом умматининг турли оқимларга бўлиниб кетиши
Сийрат илмининг илк уламолари (давоми)
ТУНЛАРНИ ИБОДАТ БИЛАН БЕДОР ЎТКАЗИШ

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори