ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
29.03.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Ҳамма ҳам шафоатга лойиқми?

Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бизларни энг сўнги ва энг суюкли пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилди. Уммат эканмиз, у зотни таниш, йўлларидан юриш, суннатларига амал қилиш бизнинг бурчимиз бўлади. Шундагина, у зотнинг шафоатларига эришиш мумкин. Хўш, Аллоҳга иймон келтирган, Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбари деб эътиқод қиладиган барча инсон ҳам у зотнинг шафоатларига ҳақлими? Ўзи кимлар у зотнинг шафоатларига эришади?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“(Эй Муҳаммад!) Модомики, сиз уларнинг ичида экансиз, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).

Саҳобаларнинг даврлари ўтди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизнинг ичимизда эмаслар. Демак, бизнинг вазифамиз оятнинг кейинги қисмидаги вазифани бажариш,  яъни, у зотга эргашган ҳолда Аллоҳга истиғфор айтиш экан.

Бироқ, бугун ўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий уммати деб даъво қилаётган баъзи бир кимсалар қилаётган ишлар бу оят мазмунига қанчалар мос? Улар тавба йўлидамилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ноҳақ қон тўкишдан, ер юзида фасод қилишдан қайтаргандилар. У зот алайҳиссалом етим ва заиф кишиларга ёрдам қўлини чўзишга буюргандилар. Инсонлар биродарларининг молларини ноҳақ йўллар билан ейишидан, ҳаром луқма ва фаҳшдан узоқ бўлишга чақиргандилар. Аммо уммат ичида баъзи тоифалар бугун қай аҳволда? Улар Аллоҳ ва Унинг Расули номидан неча минглаб бегуноҳ кишиларни қатл қилмоқда. Ахир, Аллоҳ таоло биргина инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишни бутун инсониятнинг ҳаётини сақлаб қолишга баробарлигини баён қилмаганмиди?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг каломини кўпроқ тиловат қилишга, ўзаро меҳр ва биродарлик алоқаларини тиклашга, ҳеч бир мусулмонга нисбатан адоват кўзи билан боқмасликка, фитналардан сақланишга, неъматлар кўпайганда ҳаддан ошиб туғёнга кетмасликка ва уларни исроф қилмасликка буюрмаганмидилар?  Бугун у зотнинг умматлари қай аҳволда? Улар нега бир-бирларига нисбатан адоватдалар? Мусулмонлик, биродарлик ҳақлари қаерларда қолиб кетяпти? Нега уммат бугун холис яхшлик қилишни унутиб қўйди? Нега исроф ботқоғига бу қадар чуқур ботиб қолди?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларда Аллоҳ таолога суянар, агар бир иш қилсалар унинг барча сабабларини қоим қилиб, шундан сўнггина Аллоҳ таолога таваккул қилардилар. У зотнинг қалблари ва тиллари мудом Аллоҳнинг зикрида эди. Биз умматлар эса, сабабларни қоим қилиш ўрнига Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳаматига суяниб қолганмиз. Аллоҳ таоло буюрган ибодатларни бажаришни ортга суриб, дунё ҳою-ҳавасларига қўшилиб кетганмиз. Дунё учун бир биродаримизнинг қалбига ҳеч тап тортмасдан озор етказамиз. Мушфиқ ота-оналаримизни ва меҳрга ташна яқинларимизнинг ҳолидан хабар олмаймиз. Биз уммат бугун Набий алайҳиссаломни қўйиб, кимларга эргашмоқдамизу, қаерга қараб кетмоқдамиз?

Умматнинг аввалгилари Набий соллаллоҳу алайҳивасалламнинг суннатларини тирилтириш учун нечоғлик аҳамият берардилар?  Жилд-жилд ҳадис китобларининг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганди? Бугун уларга мужассам бўлган илмлар амалиёти қаерларда қолиб кетяпти?

Наҳот, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш ягона нажот йўли эканини унутган бўлсак?

Наҳот, биз суянаётган ва устун қўяётган ожиз ва ноқис ақлимиз Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кўрсатган йўлдан ҳам тўғрироқ йўлни бизга кўрсата олса?

Азиз биродарим, бугун гуноҳлардан қайтишнинг, холис тавба қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мустаҳкам эргашиб шафоатларига лойиқ бўлиб, жаннатда билан бирга бўлиш учун ҳаракат қилишнинг, айни вақти келмадими?

Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмли Зотдир!

«Кўкалдош» ўрта маҳсус ислом билм юрти
3- курс талабаси Зокиров Исроил

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Қодир бўла туриб кечириш ва авф этиш (Шамоилул Мустафо)
“Рамазон — Мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Қадр кечаси  ҳақидаги оятлар баёни
Ҳусайния фирқаси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори