SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
25.09.2023 / Bo‘limda Yangiliklar

Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (1)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (2)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (3)

Бугун, 25 сентябр куни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Қудратиллоҳ Сидиқметов, Ҳикматиллоҳ Абиев, Жалолиддин Холмўминов ва Шокиржон Мадаминов томонидан таржима қилинган “Мишкотул масобиҳ шарҳи” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Қудратиллоҳ Сидиқметов, билим юрти  мударрислари Жалолиддин домла Холмуминов ва Шокиржон домла Мадаминов қатнашишди.

Тақдимотда сўзга чиққан Абдулҳаким қори Матқулов авваламбор халқимизга, мусулмонларга ушбу асарни таржимаси хайрли, баракотли бўлишини тилаб, китоб таржимасида қатнашган устоз-домлалар ҳақларига дуоий хайрлар қилдилар. Абдулҳаким қори Матқулов янгиланаётган Ўзбекистон, бошқа сохалардаги каби диний-маърифий  сохада катта ижобий ўзгаришлар бўлаётгани ва бу ўзгаришлар самараси ўлароқ  «Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» китобининг ўзбек тилига таржима қилиниб, оз фурсатда чоп этилиб халқимиз қўлига етиб келганини алоҳида таъкидлаб ўтиб, муаллифларнинг меҳнатларини эътироф қилдилар, асарнинг халқимизнинг ҳадис борасидаги илмини ўстиришдаги аҳамитига юқори баҳо бердилар.

Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (4)

Сўнг “Мишкотул масобиҳ шарҳи” китобининг таржимасида қатнашган Қудратуллоҳ домла Сидиқметов ва  билим юрти мударриси Жалолиддин домла Холмуминов сўзга чиқиб тақдимотга йиғилганларга “Мишкотул масобиҳ шарҳи” асари ҳақида батафсил баён қилиб бердилар.

Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (5)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (6)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (7)

«Мишкот ал-масобиҳ» асари замонавий манбашунослик ва илмий изоҳлаш услубларига амал қилган ҳолда шарҳланган. Асарнинг ўзбек тилига тўлиқ академик таржимаси ва илмий-изоҳли шарҳи юқорида айтиб ўтилган икки мўътабар шарҳ «Мирқот ал-мафотиҳ» ва «Ламаот ат-Танқиҳ шарҳу Мишкот ал-Масобиҳ», шунингдек, «Хайр ал-мафотиҳ шарҳу Мишкот ал-Масобиҳ» асарлари, қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда замондош олимларнинг ёзган шарҳлари асосида тайёрланиб илк бор нашр этилмоқда.

Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (8)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (9)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (10)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (11)
Кўкалдош мадрасасида “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (12)

Шу билан бирга «Мишкот ал-масобиҳ» китобини шарҳ қилишдан олдин ҳадис илми истилоҳлари тўғрисида содда ва қисқа баён қилиш ирода қилинган. Шу мақсадда одатда «Мишкот ал-масобиҳ» китобини ўқишда илм толиблари ўртасида дарс қилиб ўқиладиган муҳаддис аллома Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳ алайҳнинг «Муқаддиматун фи мусталаҳоти илми-л-ҳадис», яъни «Ҳадис илми истилоҳидаги муқаддима» китоби танланган. Ушбу китоб «Мишкот ал-масобиҳ» китобининг шарҳига киришиш учун кифоя қиладиган даражада, ортиқча баҳслардан холи мўъжазгина рисоладир. Илм остонасидаги кишилар ҳам ундан фойда олгани каби олим кишилар ҳам ундан беҳожат эмас.

Шундай қилиб, «Мишкот ал-масобиҳ» асарининг кўп жилдли, илмий-изоҳли академик шарҳи юртимиз мусулмонларига муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бошланган хайрли ишни муваффақият билан охирига етказишни насиб айласин. Жонажон ва мустақил, эмин-эркин, ўтмиши ва келажаги буюк ушбу юртда шу хилдаги илмий ишлар ва диний-маърифий китоблар кўпаяверсин. Яратган ҳаммамизга ушбу китобни фойдали ва манфаатли айласин.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати

What you can read next

Исмалоқ ва жағ-жағнинг фойдали хусусиятлари
Исмалоқ ва жағ-жағнинг фойдали хусусиятлари
Талабалар тарихий филм премерасини томоша қилдилар
Талабалар тарихий филм премерасини томоша қилдилар
“Koʻkaldosh” oʻrta maxsus islom bilim yurtining 1-kurs talabalariga Davlat va din munosabatlari fanidan dars mashgʻulotlari zamonaviy taʼlim metodlari asosida mashgʻulotlar tashkil etilmoqda
“Koʻkaldosh” oʻrta maxsus islom bilim yurtining 1-kurs talabalariga Davlat va din munosabatlari fanidan dars mashgʻulotlari zamonaviy taʼlim metodlari asosida mashgʻulotlar tashkil etilmoqda

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP