SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Усули наҳв тарихи ёхуд усули ҳадис ва Ҳанафийлар усули фиқҳидан илҳомланган наҳвшунослар
27.05.2025 / Bo‘limda Maqolalar

Усули наҳв тарихи ёхуд усули ҳадис ва Ҳанафийлар усули фиқҳидан илҳомланган наҳвшунослар

Маълумки, араб тили ўзининг сўз бойлиги, балоғати ҳамда деярли бир ярим минг йиллик тарихга эга ўзгармас грамматикаси билан бошқа барча тиллардан тубдан ажралиб туради. Бу тил грамматикасига оид китоблар илк маротаба ёзила бошлаганда (7 аср) баъзи тиллар мавжуд эмас эди, баъзилари эса ўз алифбосига эга эмасди. Яна айримларида умуман грамматик қоидалар ҳали ишлаб чиқилмаган эди. Араб тилида эса Абул Асвад Ад-Дуалий (ҳижрий 16–69-йиллар) давридан бошлаб то бугунгача турли хил грамматик, жумладан, луғат, сарф, наҳв, балоғат каби араб тили илмларга оид китоблар таълиф этиб келинади. Араб тили грамматикасини ўрганган ҳозирги замон кишиси ўша даврларда ёзилган китобларни ҳам ўқий олади. Бошқа тилларда эса йиллар, асрлар ўтиши билан тил грамматикаси ва хусусиятлари турли омиллар таъсирида ўзгариб кетади…

Араб тилида грамматика ва сўзларнинг шу кунгача ўзгармай келишига асосий сабаб сифатида луғат илми ва наҳв олимларининг улкан хизматларини келтириш мумкин. Қуръони Карим қироатлари, ҳадислар ва бошқа шаръий илмларнинг ҳам бу тил ривожига қўшган ҳиссаси сезиларли даражада. Шаръий илмлар, хусусан, ҳадис ва фиқҳ илмлари анчайин ривожланиб бораётган бир вақтда наҳв илми ҳали у даражада чуқур ўрганилмаган эди. Наҳвшунослар Қуръони Карим қироатлари ҳамда ҳадислардан ташқари, фасоҳатли арабларнинг гапларини ҳам араб тилига ҳужжат ўлароқ қабул қилганлар. Бунда улар ҳадис илмидаги «жарҳ ва таъдил» илмидан фойдаланиб, қайси араб кишиси ёки қабиласининг сўзини соф араб тили деб қоида сифатида қабул қилиш мумкин-у, қай бириникини қабул қилиб бўлмаслигини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. Мисол учун наҳв илмидаги бир қанча жарҳ ва таъдил уламолари Халил ибн Аҳмад, Абу Амр ибн Ало кабиларнинг омонатдор, Қутруб номи билан машҳур Муҳаммад ибн Мустанийрнинг ёлғончироқ эканини айтиб ўтганлар…

 Шунингдек, наҳвшунослар бир қанча қоидаларни араблардаги турли сўз ўзгаришларини ақл тарозисига қўйиб улардан қиёс қоидаси орқали қоидалар чиқариб олганлар. Сибавайҳ, Фарро, Абу Али Форсий, Ибн Жинний, Замахшарий каби наҳвшунос олимлар шулар жумласидандир. Қизиғи шундаки, мазкур олимларнинг барчалари ақлни нақлдан устун қўювчи Мўтазила тоифасига мансуб эдилар. Баъзилари кейин бу нотўғри йўлдан қайтган бўлсалар-да, уларнинг наҳв илми ривожига катта таъсир ўтказишларида ўз фирқаларига кўра ақлга таяниб бир неча қоидаларни кашф қилганлари сир эмас. Улар бунда қиёс илмини ўзларига асос қилиб олганлар. Эътиборлиси шуки, улар араб тили тарихида арабларнинг мавжуд сўзлари-ю гапларини бир қоида тузиб, унга солишдек катта янгиликни амалга оширишда усули дин ва усули фиқҳ илмларига, хоссатан, Ҳанафий уламоларининг нақллари ва китобларига мурожаат қилганларини ўзлари эътифор этадилар. Масалан, Ибн Жинний ўзининг «Хосоис» номли китобида наҳвшунослар Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳнинг китобларидан фойдаланиб, наҳвга ҳам қўллаш мумкин бўлган бир қанча муҳим маълумотларни китобнинг турли жойларида учратиб, уларни алоҳида ажратиб олиб, бу орқали наҳв илмида янги эшиклар очганларини очиқ айтиб ўтади. Бу эса Ҳанафий мутакаллим ва фақиҳларининг наҳв илми ривожига ҳам катта туртки бўлганликларини англатади. Баъзи олимлар Ибн Жиннийни наҳвий олим эмас, балки фақат луғавий олим бўлганини айтсалар-да, юқоридаги фикрга, яъни усули наҳвнинг усули фиқҳ илмидан, жумладан, Ҳанафий усули фиқҳидан таъсирланиш натижадасида пайдо бўлгани ҳақида ихтилоф йўқ. Ибн Жиннийнинг наҳв олими бўлмаганлиги ҳақидаги фикрлар ҳам асоссиз бўлиб, замонамизнинг энг улуғ тилшунос олимларидан бири Доктор Солиҳ Фозил Самирроий ўзларининг магистрлик диссертатсияларида Ибн Жиннийнинг наҳвдаги ўрни ҳақида илмий изланиш қиладилар ва уни «Наҳвшунос Ибн Жинний» номи остида алоҳида китоб қилиб нашрдан чиқарадилар.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Мўтазила тоифасига мансуб бўлган номлари юқорида зикр қилинган наҳв олимларининг баъзилари фақат ақлга таяниб, ўзлари илҳомланган Ҳанафий усулчиларнинг баъзи фикрларига қарши чиқиш оқибатида ўзлари тузган қиёсга тўғри келмайдиган араб тилидаги бир қанча важҳларни инкор этганлар. Ҳатто бундай адашувлари сабабли Қуръон қироатларида келган бир қанча наҳвий ҳолатларни ҳам нотўғри деб ҳукм қилганлар! Мисол учун Замахшарий каби йирик наҳвшунос олимлар фақат қиёсни тан олиб, баъзи қироатларга қарши чиққан. Бу ақлни нақлдан устун қўйиш бўлиб, Мўтазилийликнинг айни ўзи эди. У киши ўзининг «Кашшоф» номли тафсирида Ибн Омирдан келган қироатнинг, жумладан, Анъом сураси 137-оятнинг «قَتْلُ  أَوْلَادَهُمْ شُرَكَائِهِمْ» қисмидаги музоф ва музофун илайҳининг ўртасига фосила – мафъулун биҳи тушиши нотўғри эканини айтиб ўтиб, бунга Хаттобийдан бир қанча фикрларни қўшимча қилади ва қироатдаги мазкур ҳолат танқид остига олинади. Ҳолбуки Қуръони Каримнинг барча қироатлари, хоҳ у мутавотир бўлсин, хоҳ оҳод бўлсин, араб тилида ҳужжат ўлароқ қабул қилинади! Маълумки, усули фиқҳ илмида Қуръон, суннат, ижмо ва қиёс каби асослар бўлгани каби усули наҳв илмида ҳам шундай асослар бор: Қуръони Карим, ҳадис (суннат) ва фасоҳатли арабларнинг гаплари. Булар ҳам айнан усули фиқҳ қоидалари асосида келиб чиққан. Аммо айрим наҳв усулчиларнинг фиқҳ усулчиларидан фарқи шундаки, улар ақлни асосий мезон сифатида кўриб, уни нақлдан устун санаганлар. Натижада юқоридаги каби хатоларга қўл урганлар. Улар ўзларига асос қилиб олган китоблар муаллифи бўлган Ҳанафий фиқҳ усулчилари эса нақлни доим устун қўйганлар…

4-курс талабаси Назирхонов Ҳасанхўжа

What you can read next

PAYGʻAMBARIMIZ MUHAMMAD SOLLALLOHU ALAYHI VA SALLAM VA SOLIH KIShILAR BILAN VASILA (TAVASSUL) QILIShLIK JOIZ EKANIGA FIQHIY MAZHABLAR ULAMOLARINING SOʻZLARI.
Paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi va sallam va solih kishilar bilan vasila (tavassul) qilishlik joiz ekaniga fiqhiy mazhablar ulamolarining soʻzlari.
Хельбанинг (ҳилба, шамбала, пажитник) шифобахш хусусиятлари
Хельбанинг (ҳилба, шамбала, пажитник) шифобахш хусусиятлари
ТУРЛИЛИК АРО БИРЛИКНИНГ ЗУҲУРИ
Турлилик аро бирликнинг зуҳури

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP