Йиллар мобайнида саҳиҳлиги бўйича Қуръони каримдан кейин иикинчи ўринда турувчи манба, ҳадис бўйича ёзилган беқиёс беназир китоб бу “Саҳиҳи Бухорий” асаридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Тошкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида: “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом дининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз”, дея таъкидладилар.
Имом Бухорий бобомизнинг номларини юксак минбарда турб тилга олиб, “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган”, дея қайд этдилар.


Узоқ йиллардан бери “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳанафий мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига уйғун шарҳи бўлиши долзарб вазифа бўлиб келётган эди. Ушбу мақсад амалга оширилди. Шу тариқа ўзбеқ ҳалқининг асрий ифтиҳори бўлиб келган манба яна бир бор замонавий, илмий-изоҳли таржимаси ва академик шарҳини тайёрлаш иши бошлаб юборилиб ушбу китоб нашр этилди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот-ресурс марказига Шайхотоҳур тумани “Дорус салом” масжиди имом хатиби Абдуқодиров Муҳаммадраҳим домла тамонидан талабалар фойдаланишлари учун 200 дона “Саҳиҳи Бухорий”нинг нашр этилган шарҳининг 1 ва 2 жилдидан иборат китоблар тақдим этилди.

Китоб таҳрир хайъати: Музаффар Комилов, Нуриддин Холиқназаров, Содиқ Тошбоев, Шовосил Зиёдов
Таржима ва изоҳлар муаллифлари: Ҳикматуллох Абиев, Ҳамидулла Аминов, Масъудхон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев.
Тақризчилар: Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Абдуллатиф Аллоқулов
Муассаса талабаларига ушбу муқаддас манбаъдан фойдаланиш имконияти Ахборот-ресурс маркази томонидан яратиб берилди.
Р.Саиджалолов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






