SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Буюк муҳаддиснинг шонли ҳаёти ва фаолияти
25.09.2024 / Bo‘limda Maqolalar

Буюк муҳаддиснинг шонли ҳаёти ва фаолияти

                Ёшларни турли маънавий ҳужумлардан сақалаш, уларга ота-боболаримиздан қолган меъросни тўғри етказиш, ислом таълимотларини тўғри талқин қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Муқаддас ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим, ватандошимиз Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ушбу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маънавий-руҳий оламини бойитиш, уларнинг қалбида миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш мақсадида юртимиз президенти томонидан “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони имзоланиши ҳам ана шу меросни янги авлодга етказишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Алломанинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳоқ Абу Исо ас-Сулламий аз-Зарийр ал-Буғий ат-Термизий бўлиб, у ҳижрий 209 (мелодий 824) йили Термиз яқинидаги Буғ (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани худудида  жойлашган)  қишлоғида ўрта ҳол бир оилада таваллуд топган. Марказий Осиёлик машҳур тарихчи Абу Саад Абдулкарим ас-Самъоний (1113-1167) ат-Термизий Буғ қишлоғида вафот этганлиги учун ал-Буғий тахаллуси билан ҳам аталгани, олимнинг кўп йиғлаганидан умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан аз-Зарийр (кўзи ожиз) тахаллуси олганлигини ҳам қайд қилади. Лекин эл орасида ат-Термизий номи билан машҳур бўлишига сабаб унинг бутун ҳаёти ва фаолияти (ёшлигидан бошлаб) Термиз шаҳри билан чамбарчас боғлиқ бўлганлигидан, шунингдек, олим туғилган Буғ қишлоғи Термиз шаҳрига яқин бўлиб, маъмурий-идоравий жиҳатдан унга мансуб қишлоқлардан эканлигидан деб изоҳлаш мумкин.

Ат-Термизийнинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган, фақат тарихчилар унинг «бобом асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келганлар»,-деган фикрини келтириш билан чегараланадилар. Шунингдек, Ат-Термизийнинг кўзи ожизлиги хусусида ҳам ёзма манбаларда турли-туман маълумотлар келтирилган. Баъзи муаллифлар уни туғма кўзи ожиз бўлган деса, кўпчилик муаллифлар олимнинг кейинчалик, умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб, қолганлигини ёзадиларки, бу ҳақда аввалроқ зикр қилиб ўтгандик.

Ат-Термизий ёшлигидан ғоятда тиришқоқ, идрокли ва заковатли бўлиб, бу фазилатлари билан ўз тенгдошларидан  батамом ажралиб турган. Унинг ёшлик чоғларидан илмга ўта қизиқиши ва иштиёқи ўша даврнинг кўпгина илмларини, айниқса, ҳадис илмини чуқур эгаллашда баралла намоён бўлди. У ёшлик пайтларидан бошлаб Термиз, Самарқанд, Марв ва Марказий Осиёнинг бошқа йирик шаҳарларида истиқомат қилган машҳур уламолар ва муҳаддислар асарларини қунт билан ўргана бошлаган, кейинчалик қўшни Балх ва Ҳайратон шаҳарларидаги илм аҳллари билан илмий алоқалар ўрнатилишига ҳисса қўшган термизлик олимлардан биридир. Ёшлигидан илм-фанга ташна ат-Термизий 850 йилдан яъни йигирма олти ёшидан бошлаб узоқ юртларга, қатор ҳорижий мамлакатлар ва шаҳарларга сафар қилади. Жумладан у Ҳижозда-Макка ва Мадина; Ироқ, Хуросоннинг қатор шаҳарларида кўплаб муҳаддислар, уламолар билан мулоқатда бўлиб, улардан таълим олади, қизғин илмий мунозара ва баҳсларда иштирок қилади. Тарихчи Шамсуддин аз-Заҳабийнинг таъкидлашича, ат-Термизий Миср ва Шомни шахсан зиёрат  қилмаган, шу боисдан ҳам бу мамлакатлар уламоларидан билвосита ҳадислар ривоят қилган. Узоқ йиллар давом этган сафарлари чоғида ат-Термизий нафақат ҳадис илмидан, балки илм ал-қироат, ал-баён, фиқҳ, тарих ва илм-фаннинг бошқа соҳаларидан ҳам кўплаб устозлардан сабоқ олиб ўз билимини оширади. Булар ҳаммаси ат-Термизийнинг ўз даврининг йирик олими даражасига етишида мустаҳкам замин тайёрлайди.

Шу билан бир қаторда ат-Термизий ўзи ёшликдан қизиққан Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплашга алоҳида эътибор билан қарайди. Бу борада у ҳар қандай қийинчиликларга бардош беради. У ўз ўқиган ёки бирорта ровийдан эшитган ҳадисни алоҳида  қоғозларга қайд қилиб, уларнинг асли ва иснодини изчиллик билан аниқлагач ва қайта-қайта текшириб тўғрилигига тўлиқ  қаноат қилгач уларни алоҳида-алоҳида махсус қоғозларга қайд қилиб борган. Турли ровийлардан эшитган ҳадисларининг тўғрилигига шубҳа ва иккиланиш  бўлганда  уларни  ҳам ажратиб алоҳида батартиб ёзиб борган. Шу тариқа ҳадисларнинг тўғрилиги, исноди тадқиқ қилинганлиги ёки шубҳалилари турли табақаларга бўлиниб улар саҳиҳ (тўғри, ишончли),ҳасан (яхши, маъқул), заиф (бўш, ишончсиз), ғарийб (ғалати) каби хилларга ажратилган. Ат-Термизий ўз асарларида (бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз) келтирилган ҳадисларни ушбу табақалар асосида кўрсатиб ўтган. Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда имом ат-Термизий ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддисларидан таҳсил олди. Унинг устозларидан Имом ал-Бухорий, Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож, Абу Довуд, Қутайба ибн Саъид, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғийлон, Саид ибн Абдурраҳмон, Муҳаммад ибн Башшор, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Аҳмад ибн Мунийъ, Муҳаммад ибн ал-Мусанно, Суфён ибн Вақийъ ва қатор таниқли муҳаддисларни кўрсатиш мумкин.

Имом ат-Термизий ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Унинг шогирдларидан Мақҳул ибн ал-Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Абу ибн Муҳаммад ан-Насафюн, Ҳаммод ибн Шокир, Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий, Абул-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Юқорида кўриб ўтганимиздек ат-Термизийнинг устозлари ва шогирдлари орасида турли мамлакат ва элатларнинг вакиллари борлиги сезилиб турибди. Шу нуқтаи назардан қаралганда узоқ ўтмишда ҳам илм-фаннинг тараққиёт ва маърифат уруғларини тарқатиш борасида турли ўлкаларнинг вакиллари якдил бўлиб фаолият кўрсатиб самарали ҳамкорлик қилганликлари, умумбашарий қадриятлар равнақи йўлида ҳақиқий байналминаллик руҳи мавжуд бўлганлиги ҳозирги давримиз учун ҳам ибратли бир ҳолдир.

Ат-Термизий зеҳнининг ўткирлиги, хотираси ҳамда қувваи ҳофизаси кучлилиги хусусида тарихий манбаларда кўплаб мисоллар, ривоятлар келтирилади. Жумладан араб тарихчиси Шамсуддин аз-Заҳабийнинг (1274-1347) «Тазкират ул-ҳуффоз» («Ҳофизлар ҳақида тазкира») номли асарида қуйидаги ҳикоя келтирилади: Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий Маккага ҳажга бораётганида йўлда кўп машҳур муҳаддислар билан учрашиб, мулоқотда бўлиб, олимлардан биридан ҳадислардан сабоқ беришини илтимос қилган. У олим; «Бўлмаса қоғоз-қалам ол», деган. Аксига олиб шу пайт ат-Термизий қалам топа олмаган ва олим рўпарасида ўтириб эшитган ҳадисларини ёзиб олаётгандек қоғоз устида қўлини ҳаракат қилдираверган. Олим эса турли-туман ҳадислар келтиравериб етмишга яқинини ҳикоя қилган. Шу орада у олим қоғозга қараб унда ҳеч қандай ёзув бўлмай-уни тоза ҳолда кўрган ва ат-Термизийнинг бу ишидан жаҳли чиқиб: «Нима сен менинг вақтимни бекорга олмоқчимисан?», деб ўшқирган. Ат-Термизий бўлса бамайлихотир «Сиз айтган ҳадисларингизни ёддан айтиб берайми?»,-дегану ҳозиргина олимдан эшитган ҳадисларнинг ҳаммасини бирин-кетин айнан такрорлаб айтиб берган. Ат-Термизийнинг хотираси кучлилигидан ўша олим ҳайратга тушиб, қойил қолганлигини билдирган.

Ат-Термизийнинг ҳорижий мамлакатларга қилган сафари узоқ йилларга чўзилиб, аввал эслатиб ўтганимиздек, сафарлари чоғида у кўпдан-кўп олимлар, муҳаддислар билан мулоқотда бўлди… Шу билан бир қаторда ана шу сафарлари чоғида ҳадисларни тўплаб, китоблар таълиф қилишга ҳам киришди. Хорижий элларга сафарларидан у ўз юртига 863 йилдан олдин қайтади ва ўз элидан чиққан олимлар билан илмий мунозараларда қатнашади, кўплаб шогирдларга устозлик қилади.  Айниқса, машҳур муҳаддис аллома ал-Бухорий билан Нишопурда бирга фаолият кўрсатиб, кўплаб илмий баҳсларда иштирок қилади, бу ҳақда ат-Термизий ўзининг «Ал-Илал» китобида ҳам ёзади. Ат-Термизийнинг кўпчилик таснифлари, жумладан унинг машҳур асари «Ал-Жоми’» ҳам ўз Ватанига қайтганидан кейин яратилган. Имом ат-Термизий 892 йилда Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида вафот этиб, шу жойда дафн қилинган.

“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти 301-гуруҳ талабаси

What you can read next

Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ
Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 18-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP