SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими
24.12.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими

Бугун қўлда мактуб битиш узоқ ўтмишга айланиб қолгандек. Нафақат оддий одамлар, балки ёзувчилару журналистларнинг ҳам кўпчилиги бугун қоғоз, қаламдан йироқлашгандек. Уяли телефонларнинг кичик катакчалари ёхуд компьютер клавиатурасида ҳарф теришга бармоқларимиз мослашиб кетди. Ахборотдан қандай фойдаланишимиз ва ҳатто ҳаётимизни қандай ташкил қилишимизда технология жуда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фикрларни кундаликка ёзиш дейсизми, саналарни хотиралар билан бирга қайд этиб бориш, шеър ёзиб кўришга ҳаракат қилиш ёки роман ёза бошлашга уринишми – фарқи йўқ: “эскирган” қалам ва қоғоз ҳиссий ҳолатимизга катта таъсир кўрсатади, бу ўқувчиларнинг фикрларини тартибга солиш ва ҳатто кайфиятларини яхшилашга ёрдам беради.

Қуйида қўл билан ёзишнинг баъзи фойдаларини келтириб ўтамиз:

  1. Стрессни йўқотади. Ёзиш ҳаракатининг ўзи стрессни камайтириши мумкин, бу эса дарс давомидаги диққат ва эътиборни яхшилашга ёрдам беради.
  2. Ижодкорлик ва фикрлашга ундайди. Ёзувни одатга айлантириш, ижодкорликни ошириши ва тафаккурни чуқурлаштириши, мия фаолиятини ўткирлаштириши аниқланган.
  3. Хотирани чархлайди. Қўл билан ёзиш, шунингдек, хотирани ва қайта эсга тушириш қобилиятини ошириши фанга маълум. Қаламни қоғозда ҳаракатлантириш миянинг фаоллашишини таъминлайди, бу эса ўқувчининг англаш қобилиятини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари қўлда ёзиш жараёнида клавиатурада ёзишдан кўра кўпроқ сезгирлик ва моторли нейронлар иштирок этади.
  4. Туйғулар сокинлигини беради. Ҳис-кечинмалар ҳақида ёзиш кайфиятни яхшилаши ва хотиржамлик ҳиссини уйғотиши мумкин. Қаламни саҳифага қўйишнинг ўзиёқ ёрқин фикрларни юзага келтириши ва буларни тартибли равишда намойиш этишга ёрдам беради, бу эса руҳиятдаги оғирликларни енгиллаштиришга сабаб бўлади.
  5. Миннатдорчилик ҳисси. Баъзи тадқиқотлар шукур қилиш ҳақида ёзиш, айниқса ётишдан олдин, уйқуни яхшилашга ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатади. Шундай ҳолларда эртангги куни бўладиган таълим жараёнининг яхши натижаларни келтириб чиқариши турган гап.

Ана шу фойдали жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда бизнинг мадрамизда турли мавзуларда иншолар танлови ўтказилиб келади. Аввалги хабарларимизда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасасига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази етакчи ходимлари ташриф буюриб, “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтганини айтган эдик. Ана шу тадбирнинг давоми ўлароқ, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасаси ва Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда мадраса талабалари ўртасида “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Бу танловда ҳар бир курсда етакчи бўлган икки нафардан, умумий 26 нафар талаба иштирок этди.

Танловда иштирок этган талабалар яқин шарқда ижод қилиб ўтган уламолар, уларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссалари, уларнинг қилган ҳизматлари бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини мисоллар орқали ёритиб берганликлари танлов натижаларидан маълум бўлди.

“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (1)

Бугун ана шу иншолар танловини якуний қисми бўлиб ўтди. Иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Муҳаммадиев Фаҳриддин ташриф буюрдилар ва талабаларга Ислом цивилизацияси маркази  томонидан берилган сертификат, ҳамда қимматбаҳо совғаларни тақдим қилдилар.

Иншолар танловида, барча иштирокчилар юқори кўрсаткичларни қайд этишди. Биз уларнинг орасидан қуйидаги 3 талабани саралаб олдик:

1-ўрин. 201-гуруҳ талабаси Абдурасулов Элдор

2-ўрин. 403-гуруҳ талабаси Ҳазратқулов Дўстмуҳаммад

3-ўрин. 101-гуруҳ талабаси Борлибоев Ҳамидуллоҳ

“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (2)
“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (3)
“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (4)

Тадбир сўнгида Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Муҳаммадиев Фаҳриддин ушбу ҳамкорлик учун цивилизация маркази раҳбарияти номидан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасасига миннатдорчилик билдирдилар ва марказ томонидан тақдим қилинган Ташаккурномани топширдилар.

“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (5)
“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (6)
“Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни  тақдирлаш маросими (7)

Бу ҳадияларга муносиб тарзда меҳмонларимизга ҳам эсдалик совғаларини топшириб, уларни ҳушнуд этдик. Ушбу ҳамкорлик учун “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасаси Ислом цивилизацияси марказига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакада ҳам ана шу ҳамкорлик бардавом бўлишини сўраб қолади.

Р.Саиджалолов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими

What you can read next

“Фароиз илми” китоби муаллиф томонидан ҳадя қилинди
“Фароиз илми” китоби муаллиф томонидан ҳадя қилинди
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан
“Vatan uchun, millat uchun, xalq uchun!” shiori ostida mustaqillik darslari boʻlib oʻtdi
“Vatan uchun, millat uchun, xalq uchun!” shiori ostida mustaqillik darslari boʻlib oʻtdi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP