ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
22.11.2018 / - Мақолалар, Ҳадис, Янгиликлар

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан

 

3- ҳадис “Ислом рукнлари ва буюк асослари”

 

عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: سمَِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «بُنيَ الإِسْلاَمُ عَلى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لا إلهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقاَمِ الصَّلاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضاَن»َ. (رواه البخاري ومسلم).

Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ислом беш нарса устига барпо қилингандир:

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули, деб гувоҳлик бериш; намозни барпо қилиш; закотни адо этиш; Байтуллоҳни ҳаж қилиш; Рамазон ойида рўза тутиш». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Юқоридаги ҳадис ислом динини ва унинг асосларини танитади. Дин арконлари тартибини баён қилиб беради.

Биз бу ҳадисдан қуйидаги сабоқларни олишимиз мумкин:

— Исломнинг мустаҳкам пойдеворлар устига қурилган бинога ўхшатилиши ва диннинг барқарорлиги ушбу пойдеворларнинг пухталигига боғлиқлиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ихлос билан «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деган бўлса, жаннатга киради». (Баззор ривоятлари).

Намоз мусулмоннинг шиори, аломатидир. Аллоҳ таоло айтади: «… Ва намозни тўкис адо этинг. Албатта намоз фаҳш (бузуқлик) ва мункардан тўсур». (Анкабут сураси, 45-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш фарқи бор, холос». (Муслим ва бошқалар ривоятлари); «Намоз диннинг устунидир». (Абу Нуайм ривоятлари).

Аллоҳ таоло мўминлар васфида айтади: «Улар закотни адо қилгувчи кишилардир.» (Мўминун сураси, 4-оят); «Улар — мол-мулкларида тиланчилар ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун маълум ҳақ бўлган зотлардир». (Маориж сураси, 24-25-оятлар).

Закот молиявий ибодатдир. Унинг ёрдами билан жамиятда ижтимоий адолат вужудга келади, камбағаллик ва ночорлик муаммолари ўзининг тўғри ечимини топади, мусулмонлар ўртасида ўзаро муҳаббат, ҳамдардлик, ҳурмат туйғулари пайдо бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мабрур (мақбул) ҳаж учун жаннатдан ўзга савоб йўқдир».

Ҳаж ибодати ҳижратнинг олтинчи йилида қуйидаги оят ҳукми билан фарз қилинган: «Йўлга қодир бўлган кишиларга Аллоҳ учун мана шу уйни (Байтуллоҳни) ҳаж қилиш фарздир». (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Рўза ҳижратнинг иккинчи йилида қуйидаги оят билан фарз қилинди: «Бу Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилингандир. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса (яъни сафарда бўлмаса), рўза тутсин». (Бақара сураси, 185-оят).

Рўза киши қалбининг покланишига, унинг руҳий юксалишига ва жисмоний соғлом бўлишига сабаб бўладиган ибодатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Рамазон ойида иймон билан ва ажр умидида рўза тутса, унинг барча аввалги гуноҳлари мағфират этилади». (Бухорий ривоятлари).

— Ислом арконларининг бир-бирига боғлиқлиги

Шу арконларнинг барчасига амал қилган киши комил иймонли мусулмондир. Барчасини тарк қилган кимса қатъий равишда кофирдир. Шунингдек, Ислом арконларидан биронтасини инкор этган кишининг ҳам кофир эканлигига уламолар ижмо қилганлар.

Аммо барча арконларни ҳақ деб эътиқод қилиб, бирортасига эътиборсизлик қилган кимса фосиқдир. Албатта биринчи рукн бундан мустасно. Чунки калимаи шаҳодатга эътиборсиз бўлган киши кофир дейилади.

Ким бу амалларни тили билан тасдиқлаб, аъзолари билан адо этсаю лекин буни ҳақ деб эътиқод қилгани учун эмас, балки мусулмонларга хушомадгўйлик учун қилса, уни мунофиқ дейилади.

— Ибодатларни қилишдан мақсад

Исломда ибодатларни қилишдан мақсад уларнинг қуруқ суратлари ва шаклларини юзага чиқариш эмас, балки улардан кўзланган ҳикмат ва маъноларни рўёбга чиқариш ҳамдир. Шунинг учун мўмин кишини ўқиган намози фаҳш ва мункар ишлардан қайтармас экан, унинг учун ўқиган намозидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Худди шунингдек рўзаси давомида ёлғон гапиришни тарк қилмаган киши учун тутган рўзаси бефойдадир. Риё учун (хўжакўрсинга), “сумъа” учун (одамлар эшитсинга) бажарилган ҳажнинг ва шу мақсадда берилган закотнинг қабул қилинмаслиги ҳам шунга ўхшайди.

Лекин, мусулмон киши юқоридаги ҳолатда ҳам ибодатни тарк қилмайди, балки барча ибодатларини ихлос билан бажаришга интилади ва шу ибодатларидан кўзланган мақсадларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади.

— Ҳадисда иймон шохобчаларининг айримлари санаб ўтилган

Бошқа шохчалари ҳам кўпдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Иймон етмишдан ортиқ шохчадан иборатдир». (Муттафақун алайҳ).

— Ислом ақида ва амалдан иборат яхлит нарсадир

Исломнинг биринчи рукни динда саҳиҳ ақида зарурлигига далолат қилса, қолган тўрт рукни Исломда албатта амаллар ҳам бўлмоғи шартлигига ишорадир. Шунинг учун эътиқодсиз қилинган амалларнинг фойдаси йўқ ва ўз навбатида амалсиз қуруқ эътиқод ҳам бўлиши мумкин эмас.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти

3 — курс талабаси  Шамсиддинхўжа Сулаймонов

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тановул қилган таомлар (1-қисм)
Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 21-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори