SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Фирдавсу-л-иқбол” номли асари
23.11.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Фирдавсу-л-иқбол” номли асари

            Муҳаммад Ризо Огаҳий ХIХ асрда ҳукмролик қилган Хива хонлари даври воқеаларига бағишланган беш бадиий-тарихий асар ёзди: «Риёзу-д-давла», «Зубдату-т-таворих», «Жомеъу-л-воқеоти султоний», «Гулшани давлат» ҳамда «Шоҳиду-л-иқбол» асарлари шулар жумласидандир[1]. Огаҳий айни тарихнавислик асар ёзиш тажрибасини дастлаб амакиси ва устози Шермуҳаммад Мунис ёза бошлаган «Фирдавсу-л-иқбол»ни давом эттириб, бадиий-тарихий насрнинг мукаммал намунаси сифатида якунлаш жараёнида ўрганган, дейиш мумкин. Тахминан бир ярим асрдирки, «Фирдавсу-л-иқбол» жаҳон миқёсида адабиётшунос, матншунос ва тарихшунос олимлар эътиборини тортиб келади. Гарчи 2010 йили Ўзбек матншунослари тарафидан асарнинг табдили чоп этилган бўлсада аммо, бу асарнинг бугунги кундаги аҳаммияти ҳали тўлалигича ўрганилмаган.

       Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг илмий адабий фаолиятига назар ташлар эканмиз унинг нақадар ранг-баранглиги ва сўзлар жилосининг нафислигини ҳис қиламиз. Бадий тарихий асар ҳисобланган ва аввал Мунис тарафидан қўл урилиб охиригача битказилмаган асарни Огаҳий муносиб давом эттирди ва унинг бадиий ва илмий услубига тўлақонлик туша олди. Хоразимшохлар тарихига қолаверса бутун Ўрта Осиё тарихига тўғридан тўғри алоқаси бўлган “Фирдавсу-л-Иқбол” асари бугунги кунда ўрганиш ва тадқиқ қилишга ҳар доимгидан ҳам зарур ҳисобланади.           

      “Фирдавсу-л-иқбол” дебоча ва муқаддимадан ташқари беш бобдан таркиб топган. Бу ҳақда Шермуҳаммад Мунис қуйидагича маълумот беради: «…бу мухтасар шуруъиға хомаи ибтидо сурулди, чун баҳори иқболи соҳибқироний била фирдавсдек зийнат топиб эрди, биноан илайҳ «Фирдавсу-л-иқбол»ға мавсум бўлди. Бир муқаддима, беш боб, бир хотимаға тақсим топти. Ҳазрат Изиди комбахшдин умид улким, унвони ифтитоҳин татиммаи ихтитомға мавсул ва муқаддимаи оғозин хотимаи анжомға машмул қилғай… Муқаддима баъзи махсусоти аълохоқоний зикридаким, осори иқболи соҳибқироний эрди. Аввалғи боб ҳазрат Одам алайҳиссалом ижодидин Нуҳ алайҳиссалом авлодиғача мазкур бўлур. Иккинчи боб Ёфас алайҳиссаломдин қўнғирот шўбасиғача мўғул подшоҳларининг зикрида. Учунчи боб Қурлос авлодидин подшоҳлиқ маротибиға этганлар зикридаким, сўнги Абулғозихон ибн Ёдгорхондур. Тўртинчи боб ҳазрат подшоҳи соҳибқироннинг аждоди киром ва абои зу-л-эҳтиромининг зикрида. Бешинчи боб ҳазрат подшоҳи соҳибқироннинг валодати Ҳумоюнидин бу рисолаи саодатмақола итмомиғача ҳар вақоеъким осори соҳибқиронийдин вуқуъ топмиш ва вуқуъ топғусидур – зикр қилилур. Хотима авлиёйи изом ва уламои киром ва умарои зу-л-эҳтиром ва соҳибдавлат беклар ва закийтабъ шоирлар ва донишманд фозиллар ва фалотунфитрат ҳунармандлар ва баъзи умури ғарибаким, ҳазрат подшоҳнинг айёми майманатанжомида вуқуъ топибдур, алар ҳикоётиға махсусдур” [2].

    Шермуҳаммад Мунис асарни ёзишга киришар экан, унинг композицион тузилишини ана шундай режалаштирган. Бироқ бир қанча сабабларга кўра, муаллифга асарни ушбу режа асосида ниҳоялаш насиб этмаган. Биринчидан, адиб асарнинг энг қизғин воқеалари тасвирини ёзаётган кезда Муҳаммад Раҳимхон унга Мирхонднинг машҳур «Равзату-с-сафо«сини ўзбек тилига таржима қилиш вазифасини топширади. Кейинчалик зиммасига «Фирдавсу-л-иқбол»ни давом эттириш масъулияти юкланган Муҳаммад Ризо Огаҳий бу ҳақда «…хоқони мағфур ва шаҳаншоҳи мабрур Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон алайҳирраҳма вал-ғуфроннинг жулуси майманатмаънусининг еттинчи йилиғача воқеъ бўлғон барча воқеъотни бир-бир баён қилиб ва Дашти Қипчоқ сафари вақоеъин ҳам мастур этиб, ҳануз ўзга вақоеъға шуруъ қилмайдур эрди, ул ҳазрат мусанниф алайҳирраҳмани (яъни Мунисни – Н.Ж.) “Равзату-с-сафо” китобинким, форсий лафзи била мубайяндур, турк лафзи била музайян этмакка амр қилди. Чун мусанниф “ал-маъмуру маъзур» муфоди била «Равзату-с-сафо»ни туркий қилмоқға иштиғол кўргузди, бу китоб (яъни «Фирдавсу-л-иқбол») таҳрири билкулл матрук ва маслуб бўлди,» – деб ёзади[3].

    Иккинчидан, 1929-йили Шермуҳаммад Муниснинг вафот етиши бу режанинг амалга ошишига монелик қилади. Огаҳий асарни ўзи давом эттиришга мажбур бўлишининг бу сабабини ҳам зикр етган: «Чун “Равзату-с-сафо”нинг аввалғи дафтари тамом бўлуб, иккинчи дафтари ҳам “Бадр ғазваси»ға этганда, ул ҳазратнинг умри қуёши ажал мағрибиға ғуруб қилди»[4].

     Ана шу сабабларга кўра асарни Огаҳий давом эттирди ва ниҳоясига етказди. Бироқ адиб бу ишга орадан ўн бир йил ўтгач киришган. Сабаби, Шермуҳаммад Мунис вафотидан кейин Огаҳийга «Равзату-с-сафо” таржимасини давом эттириш вазифаси юклатилади. Бу асар таржимаси Огаҳийнинг бадиий-тарихий насрда Мирхонд ижодий тажрибасидан ҳам сабоқ олганини кўрсатади. Элтузархоннинг ўрнига Хива тахтига чиққан Оллоҳқулихон даврида, унинг фармонига кўра Огаҳий “Фирдавсу-л-иқбол”ни давом эттириб, ниҳоясига етказади. Асарнинг 1813-йилдан 1825-йилгача бўлган воқеалари тасвирини ёзган адиб уни бадиий-тарихий насрнинг бетакрор намунаси сифатида якунлаб, авлодлар мулкига айлантира олди.

Давоми бор…
Алиакбар Абдуллаев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударр
иси


[1] Абдуллаев В. Ўзбек адабиёти тарихи. – Т.: «Ўқитувчи», 1967.

[2] Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол (Араб ёзувидан табдил этган, кириш ва изоҳлар муаллифи: Шодмон Воҳидов, Исмоил Бекчанов, Неъматжон Полвонов). – Т.: Янги аср авлоди, 2010.

[3] Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол – Т.: Янги аср авлоди, 2010.

[4] Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол – Т.: Янги аср авлоди, 2010.

What you can read next

ТАСБЕҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?
Тасбеҳ ишлатиш бидъатми?
Баҳор фаслининг тадбири ҳақида
Баҳор фаслининг тадбири ҳақида
Zahar
Aks sado

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP