Фалсафа юнон тилидан олинган бўлиб “илм”, “ҳикмат” маъносини англатади. Фалсафа луғат жиҳатидан сўз бирикмаси ҳисобланиб, “файло” ва “суфа” сўзлардан тузилган.
Файло луғатда “яхши кўриш ва устун қўйиш маъноларини англатади.
Суфа сўзи эса “илм” ва “ҳикмат” маъносини англатади.
Фалсафий ва файласуф сўзлари ҳам фалсафа сўзига мансуб бўлиб, илмни яхши кўрувчи киши, ҳикматни яхши кўрувчи киши, уни устида тадқиқот юритувчи деган маъноларда келади.
Сафсата сўзи ҳам юнон тилидан олинган бўлиб “беҳуда ҳикмат, манфаатсиз илм” маъноларини англатади. Сафсата сўзи ҳам сўз бирикмаси ҳисобланиб “суфо” ва “асто” сўзларидан ташкил топган.
Суфо ҳикмат деган маънони англатса, асто сўзи “алаштириш” “қориштириш” маъноларини англатади.
Суфастоий мавжуд хақиқатларга етишлик имконини инкор қиладиган қайсар хаким маъноларини англатади.
Суфастоийларнинг машҳур 3 та жамоаси бўлиб, улар “Инодийя, “Анадийя”, “ла адрийя” жамоаларидир. Машҳур Юнон файласуфлари Пифагор, Суқрот, Афлотун, Димократ, Гиппократ, Арастулардир. Уларга Рум ҳукамолари деб ҳам айтилади. Юнон файласуфларининг икки ҳил тоифаси Машоийя ва Ишроқийя деб номланади.
Машоийя Юнонистондаги фикрий мадрасанинг номи бўлиб, унга Арасту асос солган. Сўнгра унга Сафарастус бошқарган. Бу тоифани алоҳида ажралиб турадиган томони масалаларни ҳал қилишда кўпроқ ақлга суяниши ва ҳамда масалаларни хужжатлар билан исбот қилишидур. Машоийя деб номланишига сабаб таълим беришда Арастунинг услубига ишора бўлиши учун шундай деб номланган. Чунки Арасту Афина майдонларида пиёда юриб, одамларга илм ўргатган. Мусулмон уламолардан ҳам унинг йўлига эргашганлар бўлиб, улар Фаробий ва ибн Синолардир.
Ишроқийя тоифаси Юнонистондаги фикрий мадрасанинг номи. Унинг асосчиси Афлотундир. Унинг алоҳида принциплари назарий масалаларни ҳал қилишда қалб мусаффолигига ва нурий ёрқинликга суянишидир. Ишроқийя деб номланишига сабаб хақиқатларин бахс қилишликда , уларнинг йўлига ишора бўлиши учун мусулмон уламолардан ҳам бу тоифага эргашганлар бўлиб Шайх ул Мақтул Шахобиддин Сухровардий шулар жумласидандир.
Мутакаллимлар мусулмон уламоларидан калом илми уламолари бўлиб, Фахриддин ар-Розий, Имом Ғазоллий кабилардир. Мутакаллим уламоларининг хақиқатни бахс қилишликдаги принциплари машоийя тоифасининг услубига ўхшайди.
Сўфийлар улар мусулмонлардан риёзот аҳллари бўлиб, Шайх Мухиддин ибни Аробий кабилардир. Буларни услуби эса Ишроқийяларнинг услубига ўхшаш.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ақоид фани ўқитувчиси Хуршид Бойхўрозов.





